Майда қор йўлакка дамо-дам...
* * *
Майда қор йўлакка дамо-дам
Кўкдан ёғар қоплаб ҳар ённи
Кичкина одам.
Гоголь хиёбони.
Доимий тирбандлик, оралар — тиғиз,
Доимийдир ёшлар ҳар нафас.
—Сен юрибсан бир ўзинг ёлғиз,
Балки сен ҳеч кимники эмас!
Кичкина одам.
Кичкина муҳаббат.
Бу қаҳрли замонда ҳар дам
Ишқ-муҳаббат йўқолар фақат.
Керак эмас шинел,
Бор-йўғи ьир нигоҳ шарт, холос.
Унда эса — «Шанел»
Ва қиммат либос.
Оқ қанддек қор ёғар дамо-дам,
Сутнинг оппоқ буғи қоплар ҳар ённи.
Кичкина одам.
Гоголь хиёбони.





