Happy Birthday

 

Кўникиш керакдек аллақачонлар
мен-чи илк бор каби ҳаяжондаман
ҳар сафар ўлгудай ҳаяжондаман
22га тўлаётиб ҳам

Зулмат қўрқув ичра ўтирибман жим
полда оқ патларда ботартиб ёлғиз
бошимда ниначи кўксимда бақа
ҳуснбузар буғланиб батареяда
тутун каби ўрлар
мен бир форс каби
ўтирибман аниқ биламан энди
рўй бериши мумкин эмас ҳеч нима
ҳеч нима
ва шу пайт — ниҳоят келади улар
даҳшатли севаман уларни чунки

О қанчалар тўлиқ санасан дерлар
о қанчалар гўзал санамсан дерлар
пишир-куйдир қилар қўшиб барин жам
ва куяди бизнинг байрам ҳам

Азизларим менинг қадрлиларим
Ачинаман қаттиқ қучиб уларни
жавобан қучишар улар ҳам мени
жон деб ачинади улар ҳам менга
даҳшатли севарлар улар ҳам чунки

Ҳеч кимга сездирмай қучгум уларни
бугун бизнинг санам негадир йўқдай
фақат куйган патлар чироқ гирдида
энди бунда ҳамма нарсадан мўлдай

Биз яшаймиз истаб ўзимизга хос
биз яшаймиз чарчоқ ва қайғу билмай
ҳар сафар севги ва қувончга тўлиб
22га тўлаётган дам