Марка йиғувчи
Марка йиғувчин қалби — почта маркаси
сурғучи, елими, вольфрам шами
дим хонада чирий бошлаган жами
чанг-ғубор қоплаган нарсаси
бутунлай йўқ бўлмас; қай калондимоқ
қўл билан киритиб қўйилган чиндан —
рухсатсиз ва туширилган доғ,
такрор-такрор ёзувлар билан.
Шу боис пардалар барқути оғир,
дарчага қапишган, тутайди сигор,
ҳорғин, зил нигоҳда зулмат-ла бир-бир
иситилган тунга ишончи бедор.
ва топар тамаки тутунидан дарз
ҳамда мосламалар ялтироқ залин:
буюмнинг — чалкашган сабаб ва образ,
натижалар аро робиталарин.
Сатр маромида акс этар улар
тинмай рангли суврат бўлганда зоҳир,
кляссер фолиантида; мажруҳлар
зар чангида юпқадир томир;
мўйчинак димоғдор, совуқ ва безбет;
олам аллюзларнинг кони унга, бас,
унда ҳар паровоз, гул ва портрет
сохта, асли билан бирликда эмас
ўхшашлик-ла марка йиғувчи оғриб,
изқувардек ўзни яратар фақат,
оқ қоғозлар, бўшлиқ унгадир вожиб,
катаклар йўқлиги қўрқитар абад.




