Қайғулидир — ниманидир айтиш қайтадан...
* * *
Қайғулидир — ниманидир айтиш қайтадан,
Ботил суҳбат. Калитларин танлар қиш, мана.
Икки кун ва оппоқ парда тушар дафъатан —
Таниш юзлар, дарахтларга, уйларга яна.
Жуда ғамгин — тўй бошланган катта шаҳарда
Муҳаббатда ёт узукка дуч келган онда.
Мумкин ўзни нобуд этмоқ, айлаб пуч зарда
Ва унутмоқ — тўрвангни кенг, нақшин айвонда.
Ёноққа гар қизил тортсанг — жалб этар у кез,
Шафақ номус ва ғазабдан қизарар қайта.
Йиғилгандир хона ичра буюмлар ҳам тез,
Қайга борар у шўрликлар, билмаслар, қайга?




