Соддагина бемор бўлиб, олтинчи...
* * *
Соддагина бемор бўлиб, олтинчи
палатада ётар экансан мағрур,
айтилган сўзлардан кўра руҳ ҳақда
ўйлаш ҳисобланар муҳим ва зарур.
Энди ёзилмайди шеърлар, рўй бермас,
қўлга киритилар асосан — не бор.
Тун аро кўринмас тўлқинларга жим
қўшилиб олгансан гўё беқарор.
Қабул қилмасликка ўргангин жиддий,
зулмат борган сайин қучса борликни,
саси ўчаётган авлодлар ҳамда
ҳавога йўғрилган паришонликни.





