Сўнгги марсия
Quid mihi vobiscum est, infeliks cura, libelli...
Ovid, Tristia, 11, 1
(Ҳозир менга сиз, шеърлар ва бахтиқаро китоблар зарурми?
Овидий. Қайғули марсиялар. 11,1 китоблар)
Майли, хайр, эй бадбахт китобчам! Сени
шитирлаган саҳфанг, шишган, пуфланган ўпка
ёки баян мўйнасидек қолдиражакман
йилларнинг шу қирғоғида вароғи ила
шитирлаган, сендек етим ака-опалар
ора қора қарағай ва тоғтеракзорда.
Ғижирлаган қайиқда у қирғоққа қадар
кўп сузмоқ шарт, опа-синглинг ва оға-ининг,
хеш, асранди номларин ҳам унутмам алҳол;
дилга қора кумуш чаплаб, сакрамагунча
қайиқдан ва: шитирламанг, лаъин китоблар,
ёзмаганман сизни ҳаргиз! — демагунимча.
Сен — қайғурма, эсламагин ёмонлаб, йиғлаб.
Унут шафақ боғи ичра сендан титраган
етим ва шум оға-ининг, сингиллар аро...
...Аммо тезда қиш келади, тўкилар барглар,
Нам уюмлар ора қуён, тулки шитирлаб
чопар, бари оппоқ уйқу билан қопланар.





