Авиатор
(романдан парча)
Тушдан сўнг Гейгер жўнаб кетди. Мен уни Валентина ичкарига кирганида, эгнида пальто, қўлларида шапка тутган куйи даҳлизда кўрдим. Унинг борган-сари узоқлашиб бораёган қадам товушлари аввалига шу қаватда, кейин зиналарда эшитилди. Гарчи истасам-да, Валентинадан икки кун давомида ёнимда ётишини сўролмадим, Ваҳоланки бунга Гейгернинг умуман қаршилиги йўқ эди. Мана ҳозир эса ундан бунга изн сўрадим.
Аёл айни дамда ёнимда, тирсаклари тирсакларимга тегиб турибди. Соч толалари қулоқларимни қитиқлайди. Бизни бирга кўриб қолишлари мумкинлиги ҳақида ўйлаб, ваҳимага тушаман. Одобсизликдан беҳаёлик яхшироқ, бироқ аввало, беодоблик таъна-дашномга учраши қизиқ... Зотан, бу масала ниҳоятда қалтис, ўта нозик, тушунтириб бўлмайдиган изтиробдир. Валентинадан унда ҳам шу каби ҳолат бўлганми деб сўрадим. Йўқ, дея жавоб берди у, бундай ҳиссиёт бўлмагач, ундай ҳолатга тушмаган.
Мен эса кучли эҳтиросга чўмганман. Шу алфозда қимир этмай, қўлларимизни тутганча, чаккаларимизни тираб ётганимиз ҳамон ёдимда. Ўшанда ҳатто ютинишга ботинолмай, атай томоқ қириб қўйганман, муносабатларимиз шу қадар нозик эди. Бўғимларнинг шиқирлашидан ҳам чўчирдим ҳатто, худди нозик ришталар узиладигандек... Менга аёлнинг билаклари, жимжималоғи, ҳатто силлиқ ялтироқ пушти тирноқлари ҳам ёқарди. Ҳозир ҳам ёзяпман-у, бутун вужудимни титроқ босяпти. Титроқ заифликдан, қайноқ тафтимдандир, зинҳор эҳтиросларимнинг жунбушга келганиданмас. Шу дам хотирам мендан яна ниманидир сир тутаётгандек. Бу нимаси?
— Нега бундай бўляпти? — дея қичқирганча кўз ёш қиламан Валентинанинг опасига. — Нега энди бахтли ҳаётимни тўлиқ эслай олмаяпман?
Валентина совуқ лабларини пешонамга босади.
— Эҳтимол, барини эсласанг, бахтдан мосуво бўларсан.
Эҳтимол. Бироқ барини англаш учун, тўлиқ эслаш керак-ку.
Хотиралар уммонига ғарқ бўламан. Музлаган дарёдаги трамвай рельсларини эслайман. Қирғоқнинг бу четидан у четига ўтаётган электр трамвайнинг ўриндиқлари трамвай ойнаси бўйлаб ўрнатилган. Вагон бошқарувчисининг кўзлари бўрон ва шафақдан қамашади, нариги соҳил эса сира кўриниш бермайди. Ёритгичлар йўлни базўр ёритар, милтираб турган нур муздаги нотекис йўлда жило сочади. Ҳайдовчи ҳали тетик, тушкунликка тушмасди. Кондукторнинг кайфи тароқ, онда-сонда сувдондан ичибми ёки аёз ҳамда ой манзарасиданми тетиклашар, нима бўлганда ҳам бардам бўлиш унинг вазифаси эди. Беш тангага чипталарни сотаркан, у тангаларни музлаган қўллардан деярли юлиб оларди. Остида ўн саржин сув, атрофида бўрон изғиётган алмисоқдан қолган трамвай тун бағрини сариқ учқундек ёриб манзили томон ошиқади. Ўша заҳмат-у, муз дарёни эсладим. Энди қайси шаҳарда яшаганим ёдимга тушди.
Пайшанба
Эҳ, Петербургни қанчалар яхши кўрардим-а. Бу ерга қайтишим биланоқ юрагим ҳапқириб кетади. Унинг висоли болаликдаги мудҳиш дамларни унутишга ёрдам беради. Айни дам ўтмиш кечинмалари бирма-бир ёдимга тушмаса-да, Петербург сокин маскан мисол кеча ташвишларидан мени озод қилади...
Валентина ёнбошимга қандайдир мадор укол уради. Бу занғар негадир бошқа уколларга қараганда анчагина оғриқлироқ. Нақд хаёлимни бузди-я...
Ҳа-я, ўтмиш дамлари, интизом ҳақида гап бораётганди-ку. Болалигимда ота-онам икки қўлимдан тутганча, фавворали марказий санъаткорлар кўчаси бўйлаб, Александрия театрига олиб боришарди. Худди бир ипга терилган маржон каби — гўё бир бутун эдик. Мана ҳаммамиз юриб боряпмиз, отам кўчанинг эни уйларнинг баландлигича келиши, йўлнинг узунлиги эса уни ўн карра баҳайбат қилиб кўрсатишини гапириб боради. Кўкка булутлар тикилган палла театрга яқинлашарканмиз, унинг маҳобати ортиб, кишини ваҳимага солади. Кейинчалик кўчага аллақандай фақирона ном беришди. Нега бундай қилишганини ҳеч ким билмайди.
Ёнғинни ҳам эслайман. Эрта кузда, кун охирлаганида Невский бўйлаб ёнғинни ўчиришга бораётганимиз ёдимда. Олдинда саман отли чавандоз оғзида карнай тутганча елади. Чавандоз карнайини чалиб, ўт ўчирувчиларга йўл очар, оломон ўзини ҳар тарафга урарди. Извошлар отларини ниқтаб, ўт ўчирувчилар қаршисида отларини базўр тутиб қолишади. Олов ичра тўлғонаётган Невский бағрида ўт ўчирувчилар араваси мисли муҳорабага киришган. Мис дубулғали елкама-елка тизилиб турган ўт ўчирувчилар узра олов учқун сочади. Байроқ остида ўт ўчирувчилар бошлиғи огоҳлик бонгини уради. Мардлар кулфатда жасорат кўрсатади, ҳатто юзларида гоҳ тафти сўнган, гоҳ алангаланган оташ акси намоён бўлади.
Жасурлар шаштидан Екатерина боғи оловранг баргларини тўкади. Онам билан мис панжараларга суянганча, тош йўлакдаги хазонрез барглар армуғон солганча Невский узра оҳиста парвозини кузатамиз. Лом, шланк ғалтак ва нарвон билан қуролланган от аравалар ҳамда ўт ўчирувчилар ортидан (оғзидан пар, мўрисидан дуд) ҳапқираётган буғ машиналари, сўнг ёнғиндан жабр тортганлар учун тиббий ёрдам машинаси терилганди. Онам тинмай далда берса ҳам қўрқувданмас, ҳислар тўфонидан тўлқинланиб, ўт ўчирувчиларнинг оломон оралаб шаҳдам қадамлар билан мардонавор одимлашлари-ю, жасоратга чорловчи қўнғироқларидан кўзларим жиққа ёш эди.
Ўшандан бери ўт ўчирувчи бўлиш ўйи мени ҳеч тинч қўймас, ҳар сафар шу соҳа вакилларига дуч келишим биланоқ мени сафларига олишларини илтимос қилардим. Невский бўйлаб империалда борарканман, ўзимни гўё оташ оловини бартараф этиш учун ошиқаётган кимсадек ҳис этардим. Ёнғин оқибатидан бехабар ҳадик аралаш оломон ичида менга тикилган нигоҳларга ҳийла разм соламан. Афсус, орзуйимдаги касб соҳиби бўлолмадим, аммо бугунимдан нолимайман.
Шанба
Кеча кун бўйи текширувдан ўтдим. Вужудимни қандайдир ғалати ҳис чулғаб олган... Йўқ, ҳеч қаерим оғримас, ҳатто ёқимсиз ҳис ҳам бўлган эмас. Мени ускуналар ҳайратга солди — бунақаларини умримда кўрган эмасман. Ускуналар бўйича мутахассис эмасман, шунинг учун ҳам улар тўғрисида бир сўз айтишим қийин, бироқ ҳиссиётлар қуршовида қолган эдим.
— Анча пайт беҳуш эдимми? — сўрадим Валентина исмли ҳамширадан. — Ҳатто янги ускуналар келибди ҳамки, беҳуш бўлибманми?—
Жавоб ўрнига Валентина ёнимга ётди. Сочларимни сийпалади.
Бир пайтлар Анастасия худди шундай қилган эди. Исми шу дам хаёлимга келганини қаранг. Унинг кимлигини, нега сочларимни силаганини билмайман-у, аммо ўша аёлнинг исми Анастасия экани ҳамон ёдимда. Унинг бармоқлари сочларимни эркалар, гоҳида негадир хаёлга чўмиб, эркалашдан тўхтарди. Бармоқлари лунжимдан қулоқларимга ўтиб, қулоқ супраларимни силаб, алланималар дея шивирларди. Анастасия пешанасини пешанамга тираб, бир тутам сочимга ўзиникини боғлади. Қора ва оч тусдаги соч толалари бирлашдилар. Ҳисларимиз шу қадар жунбушга келдики, иккимиз турли хил эдик.
— Ўйга чўмиб қолдингиз? — сўради мендан Валентина.
— Мени сансирайвер, хўпми?
— Хўп, нима ҳақида ўйлаяпсан?
Ҳеч нима мени ташвишга солмаётганди. Ўйлашимга бирор бир важ ҳам йўқ — ҳеч нимани эслолмайман. Мана ҳатто Анастасиядан ҳам исмдан бўлак ҳеч нима қолмабди. Исми ва яна буғдой таъмли сочлари ҳам ёдимда. Эҳтимол, ўша хотира сабаб Валентина сочлари исини ҳам эслаб қолгандирман. Ёки: Валентина сочларининг иси (улардан ҳам буғдой таъми келарди) менга қачонлардир бахтли бўлганимни эслатгандир.
Якшанба
Гейгер менга «Робинзона Крузо» асарини келтириб берди. Янги нашри эмас, аксинча инқилобдан аввалги 1906 йилда нашри эди. Болалигимда айнан шу китобни ўқиганимни у қаердан билди экан? Бу китобни кўзларимни юмиб пайпаслаб ҳам танийман. Худди Анстасиянинг сочлари каби ҳидидан танийман. Бурнимда бу китобнинг ялтироқ қоғозлари таратаётган босмахона бўёғининг ҳиди бутун умрга қолиб кетгандек. Китоб саҳифаларининг шитир-шитири оролдаги Робинзонни қуёшдан асраган — тонглари оппоқ томчилар томиб турган улкан, тўқ яшил, тиканли барглар шитирлашига ўхшарди. Китобни варақлар эканман, ҳар бир саҳифасини ёддан билардим. Ҳар бир сатр билан ўтган умрим кўз ўнгимда гавдаланарди — бувимнинг йўтали, ошхонада тушиб кетган пичоқ шовқини, қовурдоқ ҳиди, отма тамакиси тутуни.. Асар нашр этилган вақтни инобатга олсак, воқеалар 1906 йилдан аввал содир бўлмаган.
Душанба
Бир эркак стол атрофида ўтирибди. Эшик тирқишидан унинг колбасаларни танга-танга қилиб кесиб, оғзига солаётгани кўриниб турарди. Афтидан ғамга ботган кўринади. Хўрсинганича, идишга ароқни қуйиб, бир нафасда ичади. Аҳён-аҳёнда деразага қараб қўяди. Ташқарида шамол сабаб заминга енгил тушиш ўрнига барглар худди қўрғошиндек оғир тушмоқда. Мен барини қоронғи даҳлиздан беркинганча кузатиб тураман. Кузатишаётганини сезмаса одам нима қилиши мумкин деган хаёлда эдим. У эса ҳеч нима қилмас, колбасани кесишда давом этиб, кетма-кет ароқдан тинмай сипқорарди. Кружкани олишдан олдин бармоқларини газетага артиб оларди. Хотираси нималарни эслатяпти ўзи. Бу қачон ва қаерда бўлганди?
Мана бир неча кундан бери ниҳоят иситмам тушди. Ўзимни яхши ҳис қила бошладим, ҳолсизлик борган сари мени тарк этди. Баъзан каравотда чарчагунча ўтирардим, бироқ тезда ҳолдан тоярдим. Зўравонликнинг бир усулини эшитгандим: одамни устунга ёки бирор тор жойга оёқларини ерга тегмайдиган қилиб ўтқизиб қўйишаркан. Ухлаш, ҳатто эгилиш ҳам мумкин бўлмаган. Қўллар тиззада бўлиши шарт бўлган. Токи оёқлар шишиб кетмагунга қадар кечаю кундуз шу йўсинда ўтиришга мажбурлашганТавба, ўйлаган нарсаларимни-чи...
Яхшиси, хаёлларимни бошқа хотиралар билан банд қилай: мана Лиговдаги Полежаевский боғидамиз. Июнь ойи. У ерда катта бўлмаган Лиговка дарёси оқади, паркда бу дарё худди кўл сингари кенгроқ кўринади. Боққа кираверишда саноқсиз ландолар (тўрт кишилик буклама соябонли арава) турибди, отамдан бутун шаҳар бу ерга кўчиб келганми дея сўрадим. Отам бир неча дақиқа саволим остида соддаликми ва ё киноя борлигини билолмай бироз каловланиб турди. Шунинг учунми, сал эҳтиётини қилиб: йўғей, унчалик эмас, дея жавоб қайтарди. Саволим аслида мен кўпчиликни ёқтиришим сабабдан
эди.
Майсаларга дастурхонлар солинган, самоварлар, патефонлар бор. Бизда патефон йўқ бўлса-да, ёнимда кимдир уни ишлатаётганига кўзим тушади. Ёнимдаги кимса ҳақида билмайман-ку, аммо унинг қандай қилиб патефонни бураётганини эслайман. Сал ўтмай, бўғиқ, чайналган мусиқа яйрайди. Қўшиқ эшитилади. Қути тўла пластинкалар. Ўшанда мана шу қутига эга чиқиш чиқиш учун ҳар нарсага тайёр бўлгандим! Уни қўлга киритсам, қанчалар авайлашимни, қишда уни печ олдига қўйиб, қулоғини бурасам бас, оҳанг таралашини тасаввур қилардим. Назаримда, худди дирижёрдек оҳангга мос равишда қўлларимни ҳаракатлантирар, бу ишни бирмунча эплардим ҳам. Ўт ўчирувчилар бошлиғи бўлиш орзуим бўлмаганида, дирижёр бўлиш менга
ярашаркан.
Ўшанда дирижёрни ҳам кўрдик. Қўлидаги таёқчага қулоқ солган оркестрдан узоқлашиб, у қирғоқ томон кетиб борарди. Бу оркестр духовой ҳам эмас, боғники ҳам эмас, симфоник оркестр эди. Оркестр сол устида турар, солга қандай жойлашганини билиш мушкул, мусиқа эса гўё сувда оқарди. Сол атрофида қайиқлар оқар, ўрдаклар сузар, бир қарасангиз скрипка хониши, бир қарасангиз, ўрдакнинг ғағиллаши, бироқ бу оҳанглар осонликча бир-бирига қоришар, дирижёр ҳам куйга хайрихоҳ эди. Мусиқачилар қуршовида бўлса ҳам айни пайтда дирижёр ёлғиз эди: бу касбда ақл бовар қилмас фожеа ҳам мавжуд эди. Бу касб эҳтимол, ўт ўчирувчиники сингари тўғридан тўғри ёнғин билан боғлиқ бўлмаса-да, бироқ қалбни забт эта олиши ҳақида бундай деб
бўлмасди.
Сешанба
Тўрт хил тоифадагилар озиқ-овқат карточкаларини олишлари мумкин эди:
Биринчиси — ишчилар. Улар бир фунт, яъни 454 грамм нон олардилар. Бу уларга етарли бўларди.
Иккинчиси —хизматчилар, кунига чорак фунт нон олардилар.
Учинчиси — хизматда бўлмаган зиёлилар, уларнинг тегиши нондан атиги нимчораги эди.
Тўртинчиси — буржуйлар. Улар ҳар икки кунда нимчорак нон олишарди. Нолишга эса ҳақлари йўқ эди...
Гейгердан ҳамон озиқ-овқат карточкалари кучдалигини сўрадим. У эса йўқ, дея жавоб берди. Хайрият, худога шукр. Карточканинг бор-йўқ фойдаси — совун ва керосиннинг нақдлиги.
Василевский оролида карточкалар берадиган янги пункт очилибди. Петроградскийдан ўша ёққа бордим, янги жой-ку, ҳар қалай навбатлар кам бўлар, дея ўйладим. Бўғоздан эсаётган шамол ва ёғаётган майда қор қулоқларга-да найзасини санчади. Менга фуражкамнинг устидан ўраб олишим учун бу дунёни тарк этган бувимнинг рўмолини беришган эди, бироқ мен, аҳмоқ андиша қилибман. Тучка кўпригидагина изғирин ўз кучини аёвсиз кўрсатгачгина, портфелимдан рўмолни олиб, бошимга ўраб олдим. Бу бўронда ким ҳам кўрарди? Кейинроқ 8-линияга ўтганимда рўмолни ечдим.
Навбатга турдим. Пелагея Васильевна менга:
— Мен Пелагея Васильевнаман, сиздан аввал навбатда турибман, аммо сал пастроқда, шамолдан узоқроқда турмоқчиман.
— Албатта, — дейман, — Пелагея Васильевна, майли, нима ҳам дердим?
— Навбатдан кетиб қолмайсизми ишқилиб? Кетсангиз, мени огоҳлантиришни унутманг.
Бош ирғаб қўйсам-да, аёл жойидан жилмайди.
— Ўзим ҳам тураверардим, — дейди аёл, — аммо иситмам баланд. Шу туришимда ҳали нима бўлади. Лекин нима қилай, керосинсиз овқат пишира олмасам.
Николай Кузьмич унга яқинлашиб:
— Бора қол, Пелагея, ўрнингга тураман, бўлди энди, Худо ҳаққи, хавотирланаверма энди.
Аёл унга ўз ўрнини бўшатиб беради.
— Николай Кузьмичга ишонса бўлади.
Барча турганларнинг бош кийимлари-ю, елкалари, киприкларигача қор қўнган. Кўпчилиги у ёқдан бу ёққа юриб туришибди. Пелагея ҳам онда сонда пастдан Николай Кузьмич томон мўралаб қўяди. У эса Пелагеяга бош ирғайди.
— Раҳмат сенга, Николай, — дея аёл яна совуқдан панага ўтди.
Аввалига ҳаммалари керосин ва ўтинсиз яшаш азоблигини айтиб ҳазил қилишди. Орадан чамаси уч соатлар ўтгач, танишим Скворцов келиб қолди. Суҳбатга қўшиларкан, Скворцов 1919 йил ҳаётидаги энг қийин йил бўлганини айтди.
— Қанча яшадинг ўзи, — дея сўрайди навбатда турганлардан кимдир, — ўн тўққизми ё йигирма йилми? Бу ҳаётда ҳали нима кўрдинг?
— Хўш, биринчидан...
Скворцов худди шу навбатда тургандек тутди ўзини.
— Мана у, — деди Николай Кузьмич, менга ишора қиларкан, — анчадан бери навбатда турибди. Пелагея Васильевнанинг ўрнига эса мен турибман. (Шу пайт панадан Пелагея кўринади.) Сени эса кўрмадик.
Скворцов елкаларини қоқиб, қўнган қорларни туширди. Кўп ўтмай, Скворцов баҳслашмай, жимгина навбатни тарк этди. Ҳаётимдан ҳам шу тариқа кетди, уни ҳеч қачон бошқа кўрмадим ҳам.
Чоршанба
Шкафда Фемида ҳайкалчаси турибди, уни отамга ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаётганида совға қилишган. Ҳали гўдаклигимдаёқ бу ҳайкалчани кўрсатишиб унинг Фемида эканлигини айтишган. Уйимизга меҳмонлар келгач, ота-онам Фемидани кўрсатишимни айтишарди. Мен кўрсатардим. Гарчи Фемиданинг ким эканлигимни билмасам-да, шкаф устидаги ўша матоҳнинг ўша эканлигини билардим. Менга Фемиданинг тебранмас тарозисидан бўлак ҳамма нарсаси ёқарди. Етти ёшимгача бунга чидадим, кейин эса тарозини тебратишга уриндим. Тарози палласининг ҳаракатга келишига ишонардим, тарози бузилган, дея ўйлардим. Ахийри тарози бузилди.
Пайшанба
Бугун тонгги кўрикдан кейин Гейгер палатада қолди. Стулдан йиқилиб тушди.
— Сиз Валентинадан қанча вақт ҳушсиз ётганингизни сўраганмидингиз...
Икки қўлига суяниб, менга қаради. Кўрпани иягимгача тортарканман:
— Нима, бу сирми? —дедим.
— Йўқ, нега энди сир бўларкан? Даволаниш наф беряпти, энди баъзи бир нарсаларни айтсак ҳам бўлади.
Худди шу гапни кутгандек, Валентина патнисда уч чашка билан кириб келди. У остонада кўриниши заҳотиёқ қаҳванинг хушбўй мазасини туйдим. Бунақа хушбўй қаҳвани қачон сўнгги марта татиб кўрган эдим? Туришимга қарашиб юборишди, мен каравотда, Гейгер эса Валентина билан стулда ўтиришарди.
— Гап шундаки, — дея гап бошлади Гейгер, — сиз ҳақиқатдан ҳам узоқ вақт беҳуш ётдингиз, бу орада дунёда кўп ўзгаришлар бўлди. Мен сизга улардан баъзиларини айтишни бошлайман, сиз эса нима бўлганини эслашга урининг.
Қаҳва худди ҳидидек мазали экан, ҳатто ундан ҳам яхшироқ. Гейгер космос забт этилгани ҳақида гапирди. Биз америкаликлар билан бирга анчадан буён космосга учаётган эканмиз. Циолковскийнинг ғояларини инобатга олсак, космосга учиш ҳеч гап эмас эди. (Қаҳвада шакар етишмасди. Шакар сўрасам бўладими, дея сўрадим. Гейгер организмимга глюкоза қандай таъсир кўрсатишини билолмай иккиланди.) Коинотни биринчилардан бўлиб руслар забт этган бўлсалар, америкаликлар Ойга чиқишган. Коинот ва Ой тўғрисида кўп нарса билмасам-да, у ерлардан бирор наф йўқлигига ақлим етарди.
— Одамлар ҳатто денгиз тубини ҳам забт этдилар, — давом этди Гейгер.
Бошимни ирғаб қўяман.
— Нималар бўляпти-я, — деди Валентина.
— Ҳа, — дейман, — аллақачон бундай ишлар бошланган эди.
Мен уларга илгарилари ярмаркаларда австриялик жаноб ўйинчоғи сотилишини, кўзлари бўртиб чиққан кичкина ойнасимон жанобшиша идишдаги сувда сузиб юрарди. Каучук мембрана қутининг юқори қисмига бириктирилган бўларди. Ўша мембранани боссангиз —австралиялик жаноб ўз ўқи атрофида айланиб, пастга тушарди. «Австралиялик бу жаноб денгиз тубига тушиб, ўз бахтини қидиради!» — дея қичқирарди ўша пайтлар сотувчи. Сотувчи бир оёғида чўккалаб, чайқалганча, ярмарка атрофида ҳайратланарли даражада чаққонлик билан юрар, унинг овози гоҳо узоқдан, гоҳида эса шундоққина ёнингиздан эшитиларди. «Австралиялик жаноб пастга тушмоқда...» Одамлар бахт шу қадар ғайриоддий бўлмоғи даркорлигига ҳайратланишарди. Австралияликлардан фарқли ўлароқ, рус халқи шу қадар тез ҳаракатлана олмасликлари тайин эди.
Гейгернинг қўллари Валентинанинг елкасида эди. Бармоқлари ўз-ўзидан унинг сочлари узра юрарди. Менга ишора қилишарди. Гейгер аёлнинг қулоқларига намойишкорона шипшиб:
— Бунда ҳеч бир сир йўқ-ку, бор-йўғи бахтли бўлиш муаммоси экан... — деди.
— Бахт учун кураш сизлар учун майда ишми? — сўрайди Валентина.
Елка қисаман.
Валентина Гейгер ҳаракатига мойиллик билдиради. У кулади. Қизиқ, улар орасида нимадир бормикан? Гейгер жуда дадил муносабатда-ку.
Гейгер менга яна техника соҳасига оид алланималарни гапириб берди, бироқ мен эслаб қолмадим. Энди «шарикли ручка»да ёзишаётганини айтди, ҳа, бир неча кун аввал Валентина мендан нимани яширганини энди тушундим. Улар бу ишлари билан мени аяган бўлишган. Тўғрисини айтаман: бу менга заррача таъсир қилмади.