Сукунат ўлимига марсия



Жимликни унутдим — у қайси тилда
Гапирар, дегансиз? Ё қўлида рус
Атиргулин ушлаб турарми ёхуд
Олмон творогин кашф этар ҳануз?

Ё жуҳуд тиғидек бармоқлар аро
Генерал енгидек ярқирар нуқул,
У кўзгулар нутқи, дейсизми,
Ё дейсизми, ўлмоқдадир ул?

Сужуд дарёсига чиқдим хаёлдан,
Ёруғлик йўлидан оқавердим лол,
Зулматда бўшашиб бораверди у,
Нур сочган ёз тўрин остида беҳол.

Мен яшил қўнғизда ўтга сакрадим,
Жилов солиб шохли оғзига илкис...
Зулматни унутдим — у қайси тилда
Гапиради, деган эдингиз?