Ҳаммага! Ҳаммага! Ҳаммага!..
* * *
Ҳаммага! Ҳаммага! Ҳаммага!
Бизнинг қизча бормоқда чўмилгани ҳавзага!
— Силкит катта кетингни, — деб рухсат берди она.
Ҳамда йиға бошлади нарсаларини, мана.
«Ҳечқиси йўқ!» деб қўйди унга сочиқ бераркан,
Чақалоқлик пайтида уни шунга ўраркан.
Солди шиппак, қалпоқ, совун, ўз чўмилиш кўйлагин,
Деди: «Думбул кўринмай, ҳўл соч билан юрмагин».
Олиб семиз сумкасин, қизча кетди лапанглаб,
Ечиниш хонасига етиб олди амаллаб.
Кириб келди тўртта қиз, нақ фариштанинг ўзи,
Жовдирар ҳар кўзга қиз, келар ҳатто кетгиси.
— Эҳ, буларнинг олдида ечинаман қандай? — дер.
Эски иштон, осилган кўкраги унга ордир.
Қизлар силкир сочларин, ликиллар бир оёқда,
Бизнинг қизча тўрваси тўла саримсоқ, латта.
— Саримсоқ ҳайдар тумов, ҳар қандай дардни, — деди
берган чоғи ойиси.
Кетмасди энди ҳиди.
О, бу урён гўзаллар кўрмас, илғамас уни.
Юбка ечмай, ечар қиз рўмол, калготкасини,
Чўмилиш либосини ярим кийиб, ечди сўнг
юбкасин, сийнабандин, кийим-ла тўсиб кўксин.
Қандай яхши! Вақт ўтиб, душга қайтиб кийинар.
Ойиси ҳўл соч билан юрма деган, қуринар.
Ўтирибди бизнинг қиз соч қуритиб, сулувлар
сув сачратиб, сумкадан олар пардоз буюмлар,
«Буржуй, Сен-Лоран, Клема...» деб хуш сўзлар айтади...
Қиз қайтгач хонасига қамалди, сўз айтмади.
Она сўрар: «Хафасан? Суздингми? Не вазифа?
Бизнинг қиз сичқон каби ўтирарди жим, хафа.
Нуқта бўлиб қарар у, сатр бўлиб йиғлар у,
вергул бўлиб жим турар,
сўнг эса тилга кирар:
«Йўқдир сенда аёллик, момиқ қўл, хуш ҳид, онам,
бўялган тирноқ ва лаб, оппоқ оёқ, пошна ҳам.
Шу дағаллик, гумроҳлик, ички дунёнг боис мен
билмам Пани Валевуск ва қизил Заря фарқин».
Ишқсиз муҳитда одам ўзин севолмаслигин
айтолмас, билмайди қиз у недан қонмаслигин.
Эркалаб суймадилар, иссиқ тафт бермадилар,
ечмадилар пўстларин мағзу муҳаббат қадар.
Қизгина, сен бизнинг қиз, севилмаган бизнинг қиз,
Сузавергин, сузгин, суз...




