Яна шукуҳ, соф сув ва ғўр умид мадҳига...
* * *
Яна шукуҳ, соф сув ва ғўр умид мадҳига,
Ахлоқ ҳилми, қўрслик ишқин салтанатига
Ва шодлик-чун жуда зўр сабаб йўқ, бўлмайди ҳам,
Аёлнинг кўз ёши-ла эриб кетди қаҳру ғам.
Қайта тирилганига унинг, енгил ишонч бор,
Шамол, бутоқ, болалар боис атроф беқарор.
Яна мусиқа жўшар, чайқалар пуфакчалар,
Фақат баҳор нурида даҳшатлимас у қадар.




