Пастернак Маяковскийнинг кремациясига боқиб
Пўлатчи слюда-ойна орқали
кўзида учқунлар ила боқади
ёвуз қайноқ тафтнинг биқирлашига
(ёзда ниначига боққандай худди),
чиндан кўзёш тўкиб, қорачиқларга
урилиб қийнаган жазирамадан —
мангулик борлигин шубҳасиз билиб
дўзах ортидаги олов дарёда.
Билар, бу пўлатга, ахир Сталин
қўшишини вольфрам ҳамда молибден.
Кўр-кўрона боқиб олис-олисга
тўғри ва шиддатли яшамоқ лозим.
Яна марш чалади ҳали аскарлар.
Оқ атиргуллардан қўлида даста —
ўнгланмас интиқом соатларида —
Исо келиб тўхтар қирғоққа.





