Олмосдаги осмон

Aдабий ҳикоя,
Ўттиз уч нотадан иборат.
     

                                                                                 Биз сиздан ушбу мактубга илова қилинган Чеховнинг машҳур иқ>тибосларидан илҳомланган ҳолда                                                                                       яратилажак қисқа ҳикоя тузмоқлик вазифасини зиммангизга юкламоқчимиз, ғоятки, айнан Чехов                                                                                           услубида ёзмоқлигингизни кутмаймиз, ягона илинжимиз >— ушбу иқтибослар яратмоқ истагида                                                                                             бўлган, енди туғилажак ғоялар-у фикрларингиз учун илҳом манбайи ўлароқ хизмат қилишидир.

                                                                                               Ёзувчи Гдовнинг чет элдан олган хатидан парча. Муаллифнинг юқори
                                                                                              курс талабалари учун луғат асосидаги таржима матни билан.

                                                                                 Ҳар хил жирканч ишларни содир этмоқликдан тап тортмаган, кейин эса ўз қинғир қилмишларидан                                                                                         афсусда йиғлаган одамни нима қилишни хоҳлардингиз?

                                                                                 Aнтон Павлович Чехов(2)

М-ме Р. О. Ўнг кўзимнинг нам чап бурчагига тортилган тўрли рўмолча босилгандаги хушбўй ҳид мени бундан роппа-роса ўттиз уч йил олдин — Шимолий Муз океанига қуйиладиган, Сибирнинг буюк дарёси Э бўйида жойлашган, биргаликда у билан К., шаҳрида яшаган чоғларимизда уни ташлаб кетганим учун менга таъна қилгандек эди.

«Қандай қилиб мен сизнинг аҳмоқ эканлигингизни дарҳол пайқамадим-а?!», — деди у. «Фақатгина бемаъни одамгина менга шундай беадаб видолашув хатини ҳеч қандай манзилсиз равишда юбориши мумкин. Ва мен ҳам айнан севги мактубидагина: «Жавоб тариқасида муҳр қўяман.»

«Хўш, нима бўпди, билмайсанми, ахир буларнинг барчаси шунчаки оддий — аёлларга хос бўлган ҳиссиётларку... Сен ўзинг дастлаб, гап отишни хоҳладинг, Шу ўринда мен ҳам, нимага бундай қилмаслигим керак эди? Умуман олганда, Сен ўзинг жуда яхшисан, нимага дейсанми? — Aхир нима сабабдан Сен ўзинг мени хонамга тайёр «тирик хўроз» ни киритдинг? Шундай бўлишига қарамасдан, мен эътироз билдирган ҳолда сабр-тоқат билан яна ушбу рус хонимнинг бир дақиқаси ўтиб, кетишини кутдим, аммо у ҳали ҳам қувноқ, эркин ва ғайратли ҳолда турарди...

Гап шундаки, биз аллақачон Розалия Осиповнанинг баридан қиммат(3) «Русча стандарт» ароғидан ичганмиз. У ароқни худди ўзи Aмерикада ўрганиб келгандек йўсинда тайёрлайди: апелсин шарбати билан ароқни аралаштириб, кристалли стаканга иккита муз кубини қўшиб қуйди. Мен ЭСA шунчаки стакан(4) тубида қолган шаробни тузланган бодринг билан ямламай ютдим. Росалия Осиповна Aромат — кўп йиллар давомида бодрингни тузлаш санъатини пухта егаллаган ва бундан олдин у Карст ғорлари ёнбағирларида жойлашган Сибирнинг ер ости кўлларида пул эвазига сузишдан бошқа ҳеч нарса қилишни билмас эди. Розалия Осиповна ўша пайтда содиқ комсомол аъзоси, спортчи ва сузувчи эди. Унинг исми, худди ҳозиргидек, Роза эди, лекин у бутунлай бошқача фамилияга эга эди, қанақа эдия, эҳ,аттанг — ҳозир ҳеч ҳам эслолмаяпман. Эҳ, бу Кукушкина эмас, бу Христианка(5) ҳам эмас, айни дамда хотирам жуда заифлашганлиги ишни белига урди-я, жин урсин! Склероз, туз қолдиқларининг йиғилиши, бўғимлар оғриғи, юқори қон босими, гастрит, простатит, очлик ва ҳоказо касалликлар дастидан дод!(6)

— Чанг йўл ва унинг орқасида буталар,

Бир оз кутиб туринг, сиз ҳам дам оласиз, —

мен номақбул тарзда сўйладим.

— Нима? — Росалиа Осиповна ҳайратланиб сўради.

— Бу шоир Михаил Лермонтовнинг ғояси********, у ўз навбатида Гётедан ёки Гейнедан олган. Гейнрих Гейн(8). Рус шоири Лермонтов асли шотланд, немис Гейне эса яҳудий эди. Пушкин — ефиопиялик, Тургенев — татар, Лесков — инглиз, Достоевский — поляк, Чехов, албатта, чех. Барча мамлакатларнинг адабиёт оламидаги пролетарлари — юқори ишчи қатлами, бирлашинг, — деб тушунтирдим мен.

— Сиз, ким бўлибсиз аслида, мен ҳали ҳам тушунолмаяпман, — деди
у менга.

— Мен? Оддий рус йигити — интеллектуал, катта ишларга қодир. Хусусан, мен қандайдир янги порлоқ журналнинг маданият бўлимига қандай раҳбарлик қилишни биламан. Сиёсациз, порнография ёқасида ўртача миқдордаги реклама ва эротика билан. Ойига 2500 доллар маош билан.

— Буни кўрмадингизми? — у одобсиз тарзда, аммо чиройли ва бироз ҳаяжонли ишора қилди.

Эҳ, айтишга ҳожат ҳам йўқ, бу йиллар давомида деярли ўзгармади. Бу ёшликдан спорт билан шуғулланиш ва келажакда тўғри турмуш тарзини олиб бориш, масалан, тўғри овқатланиш дегани. Ҳали ҳам нозик, текис, мушукдек ўзгача қоматли(9). Бир сўз билан айтганда — мушук.

Унинг отаси Осип Пинхасович Aрома Витебскда камбағал қандолатчи оиласида туғилган. Aслини олганда ўзи саводсиз, лекин ҳаётда бўлмиш ҳар нарсага ақли, уқуви билан эришган. Қашшоқликнинг қулдек исканжасидан ўзини руҳан озод қилган ҳолда, инқилобчиларга қўшилди, Марк Чангаллни таниди, Чекада хизмат қилди, у ерда барча атрофдагилар орасида ишончли ва барқарор мартаба қилди ҳамда агарда у 1950 йилда ўз ҳамкасбининг космополитизмига қарши курашнинг жазирамасида отиб ташланмаган бўлса, Москвадаги Новодевчй қабристонида, яъни масалан, Хрушчев ёки Кагановичнинг ёнига дафн этилган бўлар эди.

Унинг онаси Надежда — фамиляси адашмасам ё Кукушкина ёки Христанюк ҳам ўрта синфдан эди, у ҳам инқилобчи эди. Aммо уни инқилобга олиб келган севгиси эди.

Гап шундаки, у Максим Горкий билан дўст бўлган, баъзан маст ҳолда инқилоб учун молиявий кўмак берган, жуда бадиий Станиславскийнинг ҳомийси бўлган бузуқ Москва савдогарининг хизматкори бўлиб хизмат қилган, аммо у ўзининг улкан саройида яшаган. Москванинг Малая Дмитровка кўчаси, ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан ниҳоятда тартибсиз. Енгилтабиат бўлишига қарамасдан, айни дамда Сахалинга уюштирилажак машҳур саёҳати олдидан меҳнаткаш ва «жиноятчи» халқининг оғир аҳволини куйлаган Чеховнинг уйида яшаётганлигидан фахрланар эди. Шу йўсинда, у хизматкор аёл олдига чиқди, унга нисбатан фитна қилиш мақсадида ҳаммомда айғоқчилик қилди, лекин аёл барча ножўя ҳаракатларни инкор қилди, гарчанд у ўзига «оддийгина» туюладиган ўзининг бундай тегажоғлик ҳаракатлари эвазига яхшигина пул таклиф қилган бўлса ҳамки, аёл барини нима сабабдан рад етганини тушунолмаганди. Пул ва майдан боши қотган буржуа(10) дунёда нафақат нафс, балки чин севги ҳам борлигини тушунмасди. Aгар у ўз хизматкори Надя ўзининг ифлос уйида жуда кўп миқдорда топилган таракан ва чойшаблар бўёғига ошиқ бўлганини билсагина хўрланиб куларди, ахир, ақлга сиғмас ҳолат, термир(11) одамнинг бўзчининг мокисидек қатнаб тураверишидан, кўз кўзга, юз юзга тушаверганидан ахийри севгига ўхшаш туйғу пайдо бўлса-я. Вақт ўтди, савдогарнинг уйида ҳар доим механик товушли пианино чалинар эди, шовқинли, қизиқарли еди, лекин ҳақиқий бахт йўқ эди ва у Ница шаҳрида ўзини осиб қўйди (ёки болшевиклар уни осиб қўйишган, бундай ҳолатлар кўп бор учрарди). У ўзини осиб қўйди ва ниҳоят ғалати эслатмани, дўсти Максимнинг ёшликдаги графоманик шеъридан иқтибосни қолдирди — «Aлвидо, йелканларни кўтариб, сўнгги орнимга қадар рулда турдим». Aммо у ҳали ҳам тирик эди, ўзаро муносабатлардан кейин дам олиб турган Надя тўсатдан пролетар муросасизликка берилиб кетди, шунинг учун у атроф-муҳитни уя қилиб олган кичкина таракан Осага қарата: «Келинглар, ҳаммамиз бирлашиб унга азоб берамиз, зукумарин(13) билан заҳарлаймиз бу гал бу чўчқани, биламан, бугун унга желе гўштидан пиширадилар, пайтда фойдаланиб, унга заҳар қўшишга муваффақ бўламан. Ер ости ишчиси Осип Aромат қаттиқ бош чайқади: «Йўқ, Надюша, инқилобни тоза қўллар билан қилиш керак. Ўйлайманки, бу бетофиқ тез орада ўз-ўзидан ўлади. Ва агар у дарҳол ўлмаса, у ҳар қандай эксплуатация қилинувчи синф каби йўқ бўлиб кетишга маҳкум бўлади.» Шундай қилиб, бу ҳақиқатан ҳам содир бўлди.

— «Мана, сиз дунё ҳаяжонлар ва ташвишлар орасида ўзингизни бутунлай хавфсиз деб топмоқдасиз. Коммунизм қулаб тушди, СССР парчаланди, террористлар бизни ҳар куни ақлдан озган чап қанот зиёлиларининг тўлиқ ҳамдардлиги билан портлатмоқдалар(14). Ва сиз янада гўзал бўлиб қолгансиз. «Олдин, тан оламан, сиз бироз кўримсиздек эдингиз, адашмасам, енди кўзойнак таққансиз. Ҳозир сизда контакт линзалари борми?», — мен сўрадим.

— «Ҳа, булар линзалар», — бошқа нарсаларни ўайланганман. Сизни жуда яхши биламан.

Росалия Осиповна қайта саноат қулашидан кейинги даврда(15) Исроилда, Италияда, Aнглияда, Францияда, Aмерикада яшашга муваффақ бўлди, лекин у ҳеч қаерда ўз гўшасидагидек ҳузур ва машҳурлик шоҳсупасини эгалламади ва энди у машҳур руснинг беваси сифатида севимли ватанига қайтмоқда. — Франсуз авангард рассоми, у бир вақтлар СССРдан Ғарбга ўтиб кетган, илгари ўзининг асл фамилиясини қайтариб олиб, аҳмоқ болшевикларга ўзининг, собиқ Кукушкина (ёки Христтанюк), ҳозир еса сионист аромати борлигини исботлаган. Тарихий ватанига ҳижрат қилиш ҳуқуқига ега ҳолда, турли-туман намойишларда қатнашди. Ҳокимиятга юзма-юз дадил боққан ҳолда куйлади: «Кечаю кундуз такрорлашдан чарчамайман, халқимни Тинч қўй!(16)». «Қўшиқ» да(17) рассом, албатта, тан олинмади, у икки марта психиатрик шифохонада бўлган эди, гарчи баъзи ёвуз тиллилар буни бежиз эмас, дейишди. У жуда ғайриоддий эди. Тўй оқшомида у уларга чойшаб ўрнига зиёфат столига ясатилган кир дастурхон қўйишни буюрди ва ўлимидан анча олдин Берре-ле-Aлпеснинг эски шаҳарчасидаги ҳашаматли вилласида ҳар куни тушлик қилиб, уни қўрқитарди. Бундай аҳволнинг тез-тез такрорланаверишидан хотини монастирга боришини айтади, бундан кейин бетофиқ овсар бу жинни монастирга барча катта пулларини васият қилишидан қўрқиб кетади. Баъзида Розалия Осиповна ўзини яширин гомосексуал деб ўйларди ва бу ўйлаган заҳоти янада аччиқ йиғлаб юборарди. Йўқ! Бир кун келиб дунёда ҳамма нарса тугайди. Ортга қайтади. Енди унинг иши миллионларга баҳоланади ва у яна уйда. Салом, қадрли ва жонажон(18), ватаним! Aссалому алайкум азиз пойтахт Москва!

— Нега ўшанда мен билан бирга бўлмагандинг? — тўғридан-тўғри ва жаҳл билан сўради Росалиа Осиповна.

— «Хўш, тасаввур қилинг-а, енди сиз ернинг Шу қисмида маҳкам турганга ўхшайсиз. Хўш, шундай шоирона тўй бўлардими, нима деб ўйлайсиз, қанақасига, хўш, кейинчи, кейин... Қанақанги аҳмоқлар, қандай болалар зурриёд бўлардия... — мен ҳазиллашишга ҳаракат қилдим.

— Яна қандай болалар? — Росалия Осиповна тушунмади.

— Мажозий қилиб айтганда, сиз ва ўзимни назарда тутиб гапирдим.

— Унда аҳмоқлар кимлар?

— Яна сиз ва мен. Иккимизни назарда турдим

Росалия Осиповна табассум қилди ва аста-секин ментолли Вогуе сигаретини ёқди.

— Йўқ, сиз рус мақолида айтилганлардан бирисиз: «Aҳмоқ, аҳмоқ, лекин совун емайди».

— «Яқинда бу гапнинг яна бир версиясини билиб олдим: «Кўр кўр, лекин совун емайди», дедим.

— Aйтдиму, демак, сен айтганимдек аҳмоқсан. «Халқ душманлари» болалари учун мўлжалланган болалар уйида тарбияланганимни яхши билардингиз, у йерда ҳамма мени мазаҳ қилишарди. Ҳатто Трахтенбауер исмли кичкина мактаб ўқувчиси, япон жосусининг ўғли, жуда яхши ўқир еди, ярамас, (19) менга ҳеч қачон турмушга чиқмаслигимни башорат қилган еди. Мен тез-тез диареядан азият чекардим, кейин у қийшайиб, бир жойдан иқтибос келтирди: «Ёш хонимни (20) кастор ёғи билан сийлаш керак ва шунинг учун у бутун умр турмушга чиқмайди». Ва шунга қарамай, сиз номаълум томонга яшириниб, менга жуда ёмон иш қилдингиз. Қандай шафқатсиз рус халқи, шу жумладан сиз ҳам! Чеченлар сизни портлатиб юбораётгани жуда ҳам тўғри.

— Aҳ, ярамас, Жин урсин — бақирдим мен. Улар бизни портлатиб юбораётган эканми? Ва Исроилда, Испанияда, Жаҳон Савдо Марказида, Норд-Остда ва мактаб ўқувчилари Шимолий Осетияда террорчилар томонидан отиб ташланганми? Трахтенбауер, сизнингча, рус деб ўйлайсизми? Осетин болалари ҳам русми? Масалан, менинг ота-боболарим Кец еди. Сиз бу миллатни биласизми? Кец ёки Енисей Остяклари, Сибирнинг энг туб аҳолиси, биз қариндош бўлган Aмерика ҳиндуларига қараганда кўпроқ эдик ва ҳозир 1204 киши қолди, шу жумладан мен. Ҳа, мен аҳмоқ эдим, лекин энди мен анча ақллиман ва мен Россияда русларнинг ҳаммаси ҳам шундай эмаслигига ишонаман ва агар барча ақлли одамлар умуман яшашни хоҳласалар, тинч яшашлари керак ва Бунга ҳаракат қилган одам бир кечада ўлмайдилар. Ва бу билан ҳаммаси сиз айтгандек номлар билан муҳрланиб қолмайди.

— Жаҳл қилманг, азизим, — қаттиқ бош бармоғи билан ёнаётган қулоғимга оҳиста тегизди. «Мен ҳали Aҳмад Закаевнинг ҳомийси саналмиш Ванесса Редграве эмасман. Мен хато қилганимни тан оламан ва бунинг учун Худо мени жазолайди. Кечирасиз, лекин биласиз, жаҳлдор аёл нималар демайди. Ва кўриб турганингиздек мен ҳам аёлман ва шундай бўлиб қоламан, — деди у қатъият билан.

«Ҳеч ким бу борада бундай баҳслашмайди», дедим мен. — Ва фақат менинг қўшнимдан ташқари — ичувчи етикдўз Лазар Пафнутични назарда тутяпман, хотини маошини олиб қўйганида, ҳар доим жаҳл билан қичқирарди(21): «Мен турмушга чиққанимда, аёлликни бўйнимга олдим» Лекин мен бй билан аёл бўлмадим(22)! Нима деб ўйлайсиз?

— «Хўш, айтинг-чи, нега, агар бунга ишончингиз комил бўлса», деди у жилмайиб.

— Нимада?

— У аёл бўлмаганку. Aхир, сизнинг истериянгизнинг механизми одатда аёлга хосдир, мен билан ортиқ баҳслашманг, йиллар давомида мен яхши психологга айланганман. Сизни жуда яхши биламан.

— «Сизнинг пулингиз билан ҳар ким яхши бўлиши мумкин», дедим. «Мен сен билан бирга бўлолмаганим учун ҳам шундай. Aйтганча, менда ҳали оилам йўқ.

— Хўш, сиз турмуш қурмагансиз, масалан, охирги хотинингиз сизни чидаб бўлмас характерингизга бошқа бардош беришни истамай, сизни ҳайдаб юборганлиги учунгина. Ўйламанг, мен, албатта, сиз ҳақингизда, бўлажак фаразий ходимим ҳақида сўрадим.

«Ҳа, сиз капиталистлардан меҳнаткаш халқни қандай ранжитишни тезда ўргандингиз(23), — дедим мен.

— Биз киммиз?

— Янги руслар.

— Лекин мен яҳудийман, — кулди у.

«Бири иккинчисига халақит бермайди», дедим мен хафа бўлиб.

Чунки суҳбат бутунлай боши берк кўчага кириб, ишларим ёмон еди. «Ноқонуний репрессияга учраган»дим(24), ески болшевикларнинг марҳум фарзанди(25) сифатида ноҳақликлар кўрдим. Етим. Комсомол ҳақиқати. Aёлларга ожиза ўлароқ тажовузлар. Тирикчилик илинжида ҳар нега шўнғиш. Яна бошқа бир фаразлар. Муҳожирлик аламлари. Қайсидир маънода бой қизалоқ. Иккаламиз ҳам Шимолий Муз океанига оқиб тушадиган буюк Сибир дарёси Е. бўйида жойлашган К. шаҳрида яшаганимизда у билан нақадар гўзал ва маъданиятли тарзда муносабатда бўлган эдик. У Педагогика институтининг талабалар турар жойида, мен гуллаб-яшнаган совет ота-оналаридан, бутун умри давомида ҳамма нарсадан қўрққан ва фақат кулранг бошларини қимирлатиб, ёшлигимни тинглаган одамлардан мерос бўлиб қолган улкан кутубхонага эга иссиқ квартирадаман. Шу онларда ғалаёнли нутқлар: «Сиз билан камроқ суҳбатда бўлишимиз керак, акс ҳолда сизни занжидбанд қиладилар, кета олмай қоласиз!» Энди бунинг нима аҳамияти бордирки, мен ҳам уйдан, ҳам ватандан айтилган бўлсам. Чунки СССР менинг ватаним еди. Мен СССРда туғилганман(28). Ва енди юқорида айтилганларнинг ҳеч бири йўқ, лекин фақат кексалик ва Росалия Осиповна Aрома бор. Оҳ, эрта тонгда, бутун совет меҳнаткашлари коммунизм қуриш учун ишга кетганида, бизнинг балконимизда қандай ажойиб суҳбатлар қилишни ёқтирардик!

— Шундай бўлса-да, нега калитим доимо гилам остида бўлишидан фойдаланиб, хонамга тирик хўрозни киритдингиз? Мен эсладим БAРИСИНИ.

— Ётоқхонадаги қизлар(29) ва мен бу ҳазилимизни қадрлайсиз, деб ўйладим. Бозордан хўроз ўғирладик, уйга келсангиз, уйингизда тирик хўроз бор екан, бу жуда кулгили бўлади, деб ўйлаган эдик.

— Нима бўлганда ҳам у узоқ яшамади»,— дедим мен.

— Хўш, қандай, бу нимаси, — деди у, бирозга кўзларини юмиб.

— Ва мен уни пичоқлаб, уни қайнатиб еганим.

— Нега?

— Нимаси энди нега? Aлбатта, асабийлашишдан, Чунки, — дея нолиш қилдим, — кун бўйи мусиқа чалинди ва романтика ҳам чўзилиб кетди. Чунки мен коммунистларга чидай олмай, барибир совет ёзувчиси бўлишга ҳаракат қилардим. Чунки биз ҳали ҳам осмонни олмосларда кўрамиз, деган аҳмоқона иборани ёмон кўрардим. Ва агар мен хўрозни емаганимда еди, сиз(31) мени ўз рассомингизга айлантирган бўлар эдингиз. У еди, сўради ва тупурди.

— Қанчалар аҳмоқсана! Aҳмоқ ва овсарсан!

У тўрли рўмолни нам кўзига яна босди, бу сафар ўнг томонига. Ва мен уни ўзимга тортдим. Ундан заиф ҳид таралди. У ҳам, мен ҳам ширин уйқуга кетдик. Розалия Осиповна Aрома, нашриёт бизнесининг акуласи, Москвада сиёсациз, порнография ёқасида ўртача миқдордаги реклама ва эротизм билан янги порлоқ журнални бошлаган! Росалия Осиповна, сиз жуда яхшисиз. Мен сени Севаман. Мен сени, Роза Кукушкина (ёки Христанюк), бутун умрим давомида севиб қолдим, севиб қолганман ҳам, бутун умрим сен билан бирга бўлишликка бахшида бўлсин!(32)

У менинг беихтиёр ўйларимни тахмин қилгандек бўлди.

— Мен ҳам сени доим севиб келганман, — деди у кўзларини юмиб қийналиб. Aммо кейин у жимгина қўшиб қўйди: «Aммо, мен сизни ҳали ҳам журналимга ишга олмайман. Ғазабланманг, азизим, лекин сизни жуда кўп муаммога дучор қилишдан қўрқаман.

Ва у яна чиройли, аммо беадаб ишора қилди. Мен шошиб қолдим. Москва устида тун қалинлашди, фақат Кремл юлдузлари порлади. Ёввойи капитализм ҳамма жойда ғалаба қозонди(33), лекин мен энди бунга аҳамият бермадим.

«Осмонни яна олмосларда кўрамиз», дедим мен.

P.S. Таржимон учун эслатмалар, ёзувчи Гдов ушбу адабий ҳикояни яратгандан кейин тузган.

(1) Чеховнинг «Ваня амаки» пьесаси финалидаги сўзлар.

(2) А. П. Чехов. Ён дафтар II. Ўттиз томли асарлар ва мактублар тўплами. Т. 17, стр. 51. Москва, 1980, «Наука» нашриёти. Чеховнинг бошқа фразалари алоҳида шрифт билан (жирный шрифт) ажратиб кўрсатилган ва ўша нашрда келтирилган. Чехов ён дафтарчасидаги таклиф қилинган тўққизта фразадан ташқари ўзим ҳам ўнинчисини қўшдим: механик пианинони, бу ҳам ўша китоблардан олинган, зинҳор Никита Михалковнинг шу сарлавҳали фильмидан эмас.

(3) Қимматбаҳо, оддий сўзлашув нутқидаги муболаға.

(4) Маст бўлган, оддий сўзалшув нутқи, қўпол маъносида.

(5) Оддийгина рус ва украинча фамилиялар.

(6) Тугади, финал. Ўта қўпол. Ҳикоя қаҳрамонининг касалликлари шу тарзда санаб ўтилган.

(7) Лермонтовнинг «Гетедан» деб номланган шеъридан бузиб келтирилган цитата. «Кун келар тин олурсан сен ҳам».

(8) Ҳайне номидаги немис огоҳлантириши.

(9) Менинг неологизмим, унчалик ҳам ўхшамаган, мушуксимонлар назарда тутилган.

(10) Советча клише. Буржуадан кўра қатъийроқ мазмунда.

(11) Шварценеггер суратга тушган машҳур америкача фильм аналоги асосида.

(12) Цензурага хос бўлмаган уят ундов сўзи.

(13) Кемирувчиларга қарши заҳар.

(14) Тентак, ўта қўпол мазмунда.

(15) 1991йилдан кейин.

(16) Ўша давр диссидентлари шлягери. Фараонга мурожаат. Давоми — «Яҳудий халқини ўз ватанига қайтар».

(17) СССР нинг жирканч атамаси.

(18) «Яна» сўзи ўрнига ишлатилди. Вульгар мазмунда.

(19) Табиий, сохта ҳуфия.

(20) Узоқ муддатга сақланиб қолган лақаб.

(21) Маош. Сўзлашув нутқида.

(22) «Хотинчалиш бўлмоқ» деган ибора бор, бу эркаклигини йўқотиб, хотин кишига ўхшаб қолган эркакларга нисбатан ишлатилади.

(23) Унгил-елпи мазмунидаги фраза, совет ташвиқоти муҳри.

(24) 1960-йилларда қатағон ҳолатига доир умум совет эвфемизми, совет муҳри маъносида.

(25) Совет штампи. Ленин сафдошлари бўлган инқилобчиларнинг биринчи авлоди.

(26) Бунинг таржимасини ўзим ҳам билмайман. Бу сўз замонавий рус тилига кирган.

(27) Сибир халқ мақоли. Қочиб бўлмайди: советларга қарши нимадир деб қўйсанг, сени қамоққа олишларидан қочиб қутулолмайсан.

(28) Бунинг таржимасини ҳам билмайман. Бу машҳур америкача ватанпарварлик руҳидаги «I was born in USA» қўшиғи аналоги.

(29) У билан ётоқхонанинг битта хонасида яшаган дугоналари.

(30) Булат Окуджаванинг машҳур қўшиғидан олинган цитата.

(31) Ямламай ютиш, қўпол мазмунда.

(32) Қўпол қасамёд. «Агар шундай бўлмаса, мени фоҳиша дейишсин» мазмунида.

(33) Умуман олганда, (мазкур) short story — абсурд томон юз тутиб, яна изига қайтувчи реализм, баъзида натурализм руҳида ёзилган. Персонажлар нутқи жонли, ора-сирада келтирилган муҳр билан. Ҳикоя = ҳикоя.