Наргис
Қанчалар дахлсиз сеҳрли тунлар
қарадинг қайноқ ва тирик ирмоққа,
қабрим сувдан бўлсин, деган нидонгни
бир меҳрли оғиз куйлаган ёққа.
Қумли туб сингари титради кўксинг,
балиқлар йўл очди дадил ва равон,
севимли юз билан бирлашди юзинг,
сой сенга жавобан берди акс-садо...
Энди эса тоза сув бор тепангда
Булутлар, буталар акслари ила,
афт-ангор ўрнида ялт-юлт бор, чунки
ўроқ ўрганларнинг юзи йўқ бўлар.
Сув юзида жимлик, сассиз қамишлар,
кенг ўтлоқлар ичра сичқон ҳам жимдир,
кўзёшлар ювилди, охирлар ғамлар
бутун борлиқ музтан Ҳадесдай ётур.





