Ухлаганда ҳиссиётга ғарқ... Ва кўрасан бу DVDда...
* * *
Ухлаганда ҳиссиётга ғарқ... Ва кўрасан бу DVDда
Бир эскирган маёқ Сивучий қоясида, ортида ҳазин
Аллақандай бир қўшиқ янграр, йиғлар кўксинг ичра... кўрар туш
Қизил балиқ кўрфазин. Кўзга ташланар бу қайиқча тағин.
Муза йиғлар, эслаб кимлар-ла кўришганин қуюқ денгизда.
Буркаганди юнгли буюмга, қолган эди сиқилиб қишда.
Қизил кавалерия каби пайдо бўлар ва ўлади тонг...
Ухлаганда бериласан... ва каромат бор сен кўрган тушда.
Қаерга ҳам борардинг? Агар яшагансан шунча йил четда,
Нафас олдинг, миёвлаб, вайсаб, хаёллар ҳам сурган бўлсанг гар.
Мана, тушлар чапланмоқдадир, элтар бамбук оламига гоҳ
Япалоққуш-чумчуқ, сув ости махлуқлари, дракулалар.
Маёқ, орол ва оролчалар — Яратганнинг белгисимасми?
Балки дўниб ўлимимдан сўнг Охотскка, қўшилиб шайтон
Денгизига, қайсидир олам ва давралар мени илғарлар,
Кашалот деб, қўпол тюлень деб айлашади мени сўнг гумон.




