Жануб туни, бўм-бўш перронда сўнгги...
* * *
Жануб туни, бўм-бўш перронда сўнгги
поездни кутаман, поезд кечирар,
темир йўллар узра бизм этар қўнғизлар
ва сўнар. Қўнғизлар зулмати чўкар.
Ёниб-ўчарлар. Гул, хлор қандайдир
доимий қайнатма ҳиди, зулмат, лек
нур таратар, сачрар ва учувчи хок
ҳавонинг ўзини ёқмоққа шайдек.
Бир ёлқин зулматдан чиқиб, йўл бўйлаб
чопар, қоронғидир купелар ичи,
ғижирлар дарчаси синиқ вагонлар,
жин урсин, бу — кавказликларнинг иши;
Ва мен анжомимни ирғитиб, аранг,
силкинган вагонга тиқилдим дарров,
ортга боқдим, зулмат: вокзал ва денгиз,
сарвлар ёнар висол ўтида лов-лов.
Бу не: ватан — ўгай — қозиқ устида —
жўхори бўтқа — бут ҳайкали бирла
қулаган тагсупа — нарёқ — ғалаён —
ундан нари! — дарча, порохдан шуъла?..
Ким кетса, қолар, бу — аён, билса ким
мажруҳ қалбга соғинч малҳамин даво.
Парижда айтгандай маҳбус Сеземан,
мен бу юртданмас, мен — асрлар аро.
Нур сочар энди на қўнғиз, на юлдуз,
нурсиз, маънисизлик ичра ёстиғим.
Тонгда кўрдим, ноз-ла нур сочар ҳаво,
ҳали тун, илҳомим тошдай қотмас жим.



