Юрий Гагарин
(китобдан парча)
Космик ракетани тасвирлайдиган бир гуруҳ хонандалар бошида баҳайбат шар кўтарган — диққат, огоҳ бўлинг! ибораларни англатадиган яккахон хонанданинг арофида айланишди.
Тўсатдан L’Aurore мухбири хавотирли оҳангда хабар беради, — бир одам ракета гуруҳидан ажралиб, ойга интилибди ва у ерда Совет байроғини ўрнатибди. Шу пайтда, бош конструкторнинг ғаройиб қудратига ишонч шунчалик катта эдики, ҳатто оддий рақс бўлган бундай рақслар ҳудди Америкадаги қора доғ сифатида қабул қилинди. «Космик асрнинг бошида мухбирлар таниқли америкалик физик Тейлордан сўрашди: «Америкаликлар Ойга ташриф буюрганларида нимани кўрадилар?» — у ҳечам иккиланмасдан жавоб берди: «Русларни!».
«Мен коммунистик ойнинг нурида ухлашни хоҳламайман,» деб жавоб берди Линдон Жонсон, «бир қатор бизнесменларнинг «Джеминай» ва «Аполлон» янги дастурлари жуда юқори нарх қўйишган деб айблашларига ҳам шунчаки кўз юмолмайман». Том Вулфнинг ўзи ҳамдардлик билан: «Э Худойим, ҳар кеча руслар томонидан эгаллаб олинган кумушранг ойнинг бошимиз узра учиши сунъий йўлдошдан ҳам баттарроқ».
Русларнинг ўзлари ойга эрта парвоз қилишларига чин дилдан ишонишган:
Табрикларни қабул қилинг.
Туғилган кунлардан бири
Сизни ойда учратишимига
Ишончимиз комил!
Ушбу шеър «Гагарин мухлислари» журналистлар гуруҳи номидан туғилган кунини Афғонистонда нишонлаган Валентина Гагаринага эрининг навбатдаги сафари чоғида тақдим этилган. Яқинда Титов учиб кетди. Андриян Николаев ҳам тез орада учиб кетади; 1961 йил декабр ойида одамлар Суздалга боргани каби ойга экскурсия қилиш ҳақида ҳам ўйлаб қолишган эди.
XXI аср одамлари учун Ой доимий, ўзгармас, такрорланувчи, „шунчаки осилиб турувчи», циклик нарсанинг рамзи. 1960-йиллардаги одамлар ойни бошқача қабул қилишарди: улар ойга дарҳол ҳаракат қилишни талаб қиладиган объект сифатида қарашарди.
Ой «алоҳида», «у ерда» эмас, балки «бу ерда», кўриб турса бўладиган; келажак томон ҳаракатланувчи циферблат билан. Ойсиз отган ҳар бир кун, худди беҳуда ўтган кун деб ҳисобланарди.
Аслида, Ой билан боғлиқ бу «талваса» 1950-йилларнинг ўрталарида бошланган: унда нимадир нотўғри ва Ленин айтганидек, буни «найза билан ҳис қилиш» вақти келди; Ой Совет Россиясини Германиядан ажратиб турувчи Польшанинг аналоги эди, жаҳон инқилобининг иккинчи ва асосий ўрни; узоқ ва машаққатли, лекин таваккал қилиниши керак эди. 1980 йилда коммунизмга эришиш учун ой «забт этилган бўлиши лозим эди.
1960-йиллар одамлари илмий фантастика, оммавий ахборот воситалари, демографияга(айниқса ёшлар) шу қадар муккасидан кетган эдиларки, улар ўзларини худди изоляцияда қолгандек ҳис қилишарди; Замин паноҳ бўлса-да, ундан чиқиш истаги кун сайин ортиб бораётганди, футбол шарҳловчилари айтганларидек, жаҳон чемпионатидан олдин «гуруҳдан чиқиш» ни эплаш керакку.
Эҳтимол, бу ашадий қизиқиш, шунингдек, СССРнинг ўзи «Ой» ролини ўйнаганлиги билан изоҳланади — асосий сайёрадан ажралиб чиққан, яшаш учун унчалик мосланмаган, аммо ўзига хос тарзда гўзал, экзотик ва энг муҳими, махсус функцияни бажариши: «космоснинг чексиз океанларида инсоният йўлидаги биринчи орол» бўлишни исташи (П. Клушанцев).
Ортга назар ташласак, бу ўз-ўзини алдаш бўлганлиги аниқ — лекин Виктор Пелевиннинг сўзларига кўра, бу — барча алдовлар ичидаги энг таъсирлиси бўлганлиги аниқ.
АҚШ билан «ким ўзарига» беллашуви, бошиданоқ сиёсий тусда шаклланиб, кейинчалик эса маънавий жиҳатдан аввалданоқ Совет Иттифоқига тегишли бўлган аллақандай нарсалари қайтариш назарда тутилган. Ой билан, бамисол 2014 йилда Қрим билан бўлгандек «қайтадан бирлашиш» лозим эди, — чунки у «дарча» бошқа денгизларга бўлган чиқиш йўли; у ерда — бизнинг тарихимиз, биз томондан ташланган вимплар; биринчи бўлиб ойнинг қоронғу томонини суратга олган ҳам биз. Ойни ўзлаштиришнинг теҳник машаққати (кун ва тун тезроқ алмашинувуни таъминлаш учун, портловчи ускуналар ёрдамида уни янада шиддатлироқ ялантириш, сунъий равишда атмосфера яратиш ва б.), жамиятнинг асосий қисмига етарлича тушунарли эмас, ва атайин бу ҳолатни назорат қилувчи экспертларнинг изоҳига кўра, оптимизм ноумидликдан кўра яхшироқ баҳоланади. 1960 йилда масалани «қайтадан англаш» жараёни юз бериб, жамият онгида Ой бегона маданият томонидан босиб олинган, улар билан тўқнашув эса, юзага келаган маданиятнинг ўзгаришига, яни сиёсий «терраформинг» ташкил этишга бўлган эҳтиёжга олиб келади деган тушунча пайдо бўлди. Ой гўё Совет Иттифоқи таркибидаги бўлажак ўн олтинчи республика сингари тасаввур қилинарди. Ўша йиллар ёзилган «Билмасвой Ойда» китобидаги сингари, Ойни капиталистлардан «ютиб олиш» керак эди.
Ким ҳаммадан яхшироқ бу ишни уддалай оларди, — умумий олганда эмас, гап айнан бир киши ҳақида боряпти.
Аниқ-ку кимлиги.
Бу ўша, аллақачон Ойни забт этишга улгурган, кимса — ҳар ҳлда попмаданият аҳли тасаввурида шундай.
Ўша, бир неча йиллар давомида, яъни 1965 йилга қадар Совет Иттифоқидаги ой чўпчагининг «юзи» бўлиб келган кимса.
Бу ўша — чинакам Ойнинг шайдоси бўлган инсон.
Ой мисли Гагарин ҳаёлини тарк этмайдиган муқаддас қадаҳ эди.
Унинг кўнглини ҳира қилидиган бир ўкинч бор эди, у ҳам бўлса парвоз вақтида ойни кўра олмагани, шунда ўзини овутиш учун: «Ваҳимага ўрин йўқ, келгуси сафар кўрарман» дерди. Ёшлигиданоқ Ой уни магнит сингари ўзига тортарди, — Гагарин ҳоҳ ўринли бўлсин, ҳоҳ ўринсиз ҳар ерда уни эсга оларди ва ижарачилар ўзиниг шахсий уйи бўлишини орзу қилгандек, бизнинг қаҳрамон ойга етишни орзу қиларди. Эндигина Саратовдаги,учиш клубига ёзилганида, дўстлари уни масхара қилаб, — учишни ўргангач, бизни ҳам учиришни унутма, — дейишар, у эса таҳдидомус тарзда жавоб қиларди: «қараб туринг, мен ҳали сизларни ойга олиб чиқаман!». Ваҳоланки, бирор жойда у тўсатдан пайдо бўлиб қоладиган бўлса, «қаердан келиб қолдингиз?» дея сўраб қолишса, дарҳол «Ойдан» деб жавоб қиларди.
Бу енгилтак биографларнинг чўпчагидек кўриниши мумкин, бироқ, кўплаб билвосита манбаларга кўра, ростдан ҳам унинг ўзига, шу миссия учун айнан у танлангандек туюларди. Кўп нарса уни бунга ишонтирарди — лекин фактлар шахсий хаёлларнинг ўзи билан якунланиб қолмайди . 1954 йилда «Знание — Сила» журналининг ноябрдаги сони унинг қўлига тушиб қолади, у ерда — кинорежосёр В. Журавлёвнинг « «Космик рейс» қандай яралгани» ҳикоясидаги Циолковскийнинг тасвирга олиш жараёни консультацияси (тасвирчи Ойнинг ракетопланига асосланган ҳолда 30 та чизма чизган) унинг эътиборини тортади, «СССР Фанлар академиясининг ҳисоботи ва кемадан репортажлар, олимлар ва экипаж аъзоларининг парвозга тайёргарлик ҳақидаги нутқлари, космонавтларнинг қисқача биографик маълумотлари ва парвоз йўлининг таърифи билан фотосуратлар ва кема тасвирланган чизмалар». Қизиқарли жиҳати шундаки, (Луна-1) кемасиниг борт инженери ва бош конструкторинонг исми шарифи Й. Н. Тамарин, 1934 ёлда туғилган бўлиб келиб чиқиши Смоленскка бориб тақаларди. Буёғига эса, рости, нашриёт гўё матнни кўринмас қўштирноққа олгандек эди « Тан оламиз... биз томондан келтирилган шахслар реал ҳаётда мавжуд эмас, биз уларни нашриётда ўйлаб топганмиз, чунки биз ҳалича бўлажак сайёралараро саёҳатчилар фамилияларин олдиндан билмаймиз, аммо ишончимиз комилки, улар дунёга келишга улгуриб, баъзи бирлари ҳатто ушбу журнални қўлида ушлаб тургандир ҳам. Шубҳасиз, кўплаб ўқувчиларимиз бўлажак сайёралараро кемасини қурилиш жараёнида қатнашади ва Ойга ўз қўл меҳнатларини юборишади. Бўлажак ўн йиллик илғорларининг барчасининг ишларига омад тилаймиз, умид қиламизки, бор имкониятларингизни жамлаб, ҳаёлий эмас, аксинча ҳақиқий кемани иложи борича тезроқ Ой томон учирасиз, биз эса ўзимиз томонда фантастик эмас, ҳақиқий сайёралараро кема ҳисоботини чоп этган бўлардик».
Гагариндан солиҳ ҳаёт ва ўз-ўзидан воз кечишни талаб қилган ҳам ККП раҳбари ҳам,коммунизмнинг ахлоқий кодекси қурувчиси ҳам эмас, айнан ой эди; Ой уни космосда 108 дақиқа давомида «шунчаки ётди» деган айбловлардан ҳимоя қиладиган суғурта полиси эди. Ой уни бир маромда тутиб турувчи бир рағбат мисоли бўлган. Худди «тирсагингиз яқину, бироқ тишлай олмайсиз», «Кўрадиган кўз-ку, бироқ тиш хиралашади» қабилидаги рағбат тури эди.
У ҳар оқшом бўри каби тўрт оёққа туриб, ойга йиғлаган эмас — лекин шунга қарамай, у қўлидан келганини қилди, яхши маънода, Ой лойиҳасида иштирок этиш учун барча ҳаракатни қилиб кўрди; Албатта, унинг кейинги ўн йилликда, Ойга чиқиш имконияти минимал эканлигини жуда яхши биларди: навбатда турган космонавтлар, давлат тарғиботчиси мақоми, муҳандислик маълумотининг етишмаслиги, унчалик соғлом ҳам эмаслиги — бари унга қарши эди.
Гагарин ойга берилиб кетган — ва бу васвасани бошқаларга қандай юқтиришни биларди.
«Ой келажаги» яқин ва эришиш мумкин, деган ишонч одамларнинг психологиясини ўзгартирди, уларни мантиқсиз ҳаракат қилишга мажбур қилди. Ортга назар ташлайдиган бўлсак, одамлар оддий саволга жавоб бериш ҳам қизиқтирмасди — Ойга сармоя киритиш ўз самарасини берадими? Балки майонез ёки ярим ўтказгичлар ишлаб чиқарадиган завод қуриш яхшидир? — Албатта йўқ!
Мана Жанубий Кореяни олайлик, улар 1970-йилларда коинотга эмас, яримўтказгичларга сармоя киритишди, шунинг учун ҳам ҳозир уларда Самсунг бор; ва корейсларнинг ўзлари космосга кўп йиллар давомида ИСС да тешик очганларга қараганда тез-тез учиб келиш эҳтимоли анча юқори.
Балки Гагарин «Союз»да парвозларга тайёргарлик кўриш ўрнига ярим ўтказгичларни реклама қилиш ва сармоя излаш билан шуғулланса, ҳамма учун яхши бўлармиди? — Йўқ.
1965 йилда Павел Клушанцевнинг «Ой» ярим ҳужжатли, ярим фантастик филми экран юзини кўрди — «Гагарин авлоди» иллюзияларининг тўплами ва квинтессенсияси, унга кўра нега одамларнинг иштиёқини сафарбар қилиш осон бўлганлиги аниқ келтирилади, ўша пайтлар оммавий, мантиқий далилларни тинглаш қийин бўлган бир палла бўлган. Визуал фильм Ойнинг инсоният учун нима эканлигини («космос кенгликлари йўлидаги биринчи орол») ва яқин бир неча йил ичида одам уни қандай қилиб жиҳозлашини тушунтиради.
Хавфли нурланиш Ойда одамга таҳдид солганлиги сабабли, чуқур портлашлар қилиш, бўшлиқлар яратиш ва уларда ер ости уйларини қуриш керак бўлади. «Инсон ойнинг қалинлигига — тупроққа уруғ каби кириб боради. Кейин у кўтарилади — эластик ниҳол кўтарилиб, тоза ой тупроғига ҳужумни бошлайди. «Хазиналар омбори», Ой, албатта, одамни фойдали қазилмалар билан таъминлайди: нефть, эҳтимол олтин, қимматбаҳо тошлар, муз конлари. Ой космонавтикага янги имкониятлар беради: сиз ракеталарни горизонтал равишда тезлаштиришингиз мумкин, чунки атмосфера йўқ, «ой шаҳарлари чиройли бўлиши керак. Инсон Ойда мустаҳкам туради. Менга шундай туюладики, ойга боланинг оёқлари экиладиган вақт келади... Ойда туғилган биринчи одам... Қуёш тизимида яшовчи одамларнинг янги авлоди у билан бошланади. Биз нималарни орзу қилмаймиз-а! Шуларнинг бари амалга ошадими? Ошади. Ошади! Циолковский айтганидек, аввалига ҳайиққандек бўлади-ю, кейин эса қуёш атрофидаги бутун фазони забт этади... Саёҳатингиз яхши бўлсин, эй одам!
Уйлаб қаралса, Ойни забт этса бўлар экан: 1961 йил 12 апрел воқеасидан кейин, инсон космосда бўла олиши яққол равшан бўлди, энди ҳеч ўтиб бўлмас тўсиқлар қолмаган эди. Буёғи инженерларга боғлиқ ҳолос, — юмшоқ қўниб, сўнг Ой юзасидан кўтариладиган учар аппаратни барпо этиш керак эди. Бироқ, бу вазифа миллиардлаб рублни талаб қиларди.
Ерда америкаликлар билан мусобақалишиши керак бўлган Мудофаа вазирлиги Ойнинг ҳарбий аҳамиятини, мудофаасининг моҳиятини тушунмас эди. Баъзи совет ҳарбийларининг фикрига кўра Ой — Ердан туриб ета олмайдиган олисда жойлашган ажойиб маскан, қолаверса уни ядровий зарбаларга дучор бўлмайдиган идеал қўмондонлик пункти деб ҳисоблашган: у ерда атмосфера йўқ, бу дегани атом бомбаси портлай олмайди, биргина ёрқин чақнаш ва нурланиш содир бўлиши мумкин. Бироқ, буларнинг барчаси фақат тахмин эди, мудофаа бюджетларини сайёралараро саёҳатга сарфлашга келсак, бу кўзбўямачиликдек кўринар эди. Гагарин бу ишнинг истиқболига кўзи етарди, лекин у ҳеч нарсани исботлай олмасди. Ой жуда, жуда яқин ва жуда, жуда узоқ ҳам эди. Мисоли Тулки ва вайишдаги узумдек.
Бу орада, ҳеч ким Ойни забт этиш ғоясини расман бекор қилмади, шу сабаб 1961 ва 1966 йиллар орасида СССР қуруқ гап билан вақтни ўтказди. Турли туман рақслар, «Пештахтага маҳкамланган космик хариталар...» каби ашулалар , ҳатто Гагариннинг кабинетида Ой глобуси турар, лекин амалда бирорта ҳам Ойга йўналтирилган лойиҳа йўқ эди. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда астроном ва АҚШ жосуси Ловеллу ўзининг даслабки баёнотида «АҚШ бу пойгада ўзи билан ўзи беллашаётганини... СССР эса ўйинда эмаслигини» таъкидлайди.
Сирлар очилиб, америкаликлар коинот пойгасида ҳар томонлама етакчилик қилаётгани маълум бўлгач (АҚШ армияси афсонавий ой таҳдиди баҳонасида солиқ тўловчилардан пул ундириб, лойиҳаларга йўналтирилди), улар «Ой» ни бироз ҳатто кулгили жиддийлик билан қабул қилишди. Ойни тўлиқ маънода забт этиш лойиҳаси (яъни, Королевнинг назарида) 1950-йилларнинг охиридан бери мавжуд бўлган; аммо, бу даврга келиб, бюджет ажратилди ва бўлажак учувчиларни таёрлайдиган ўқув дастурлари йўлга қўйилди, ҳуллас озми-кўпми аниқ режа ишлаб чиқилди. Ойга экспедицияларнинг потенциал иштирокчилари учун Москва Планетарийида машғулотлар ташкил қилинди. Ушбу машғулотларда нафақат космонавтлар, балки Мудофаа вазирлигининг юқори мансабдор шахслари (Ҳарбий ҳаво кучлари бош қўмондони Вершинин, маршал Руденко) ҳам иштирок этишарди, бунча сармоя нималар учун сарфланаётгани уларга ҳам қизиқ эди. Ой бўйича мутахассислар бугунги кунгача ушби жисм ҳақида бор маълумотларни баён қилишди. «Қизиғи шундаки, — дея таъкидлайди Каманин, — Козеревнинг маърўзасига кўра, Ойнинг пайдо бўлишини асосой сабаблари, ердаги вулқон жараёнлари ва сув тошқинларининг бевосита таъсиридир. Метеоритлар ҳам ойнинг юзида ўз изини қолдиришган. Менинг назаримда ойнинг юза қисми бироз қотиб қолган мохдек».
Ойга экспедицияни тайёрлашнинг энг пухта ўйланган режаси — аниқ экипажлар ва ўқув дастури асосида 1966 йилнинг бошидагина қабул қилинган ва икки ярим йилга мўлжалланган. Ойни уч босқичда ўзлаштириш керак эди. Биринчиси — парвоз (олти — саккизта кема; бир вақтнинг ўзида эмас, албатта). Кейин — космонавтлар билан кеманинг қўниш жойларини текшириши керак бўлган ой роверининг қўниши. Ниҳоят, ҳақиқий босқич: одамлар билан тўла кема. Ойга учиш дастури бўйича ўқитилиши керак бўлган космонавтлар гуруҳининг таркиби доимий равишда ўзгариб туради; улар, албатта, Конструктор бюросидан одамларни ўз ичига олмоқчи эдилар. Гагарин экипажлардан бирининг командири бўлиши керак эди.
1968 йилда, Гагариннинг ўлимидан икки ҳафта олдин, Ойга экспедиция учун янги 2,5 йиллик космонавтларни тайёрлаш дастури тасдиқланди. Дарҳақиқат, жорий йилнинг январ ойидан бошлаб биз ушбу дастур доирасида 18 нафар космонавтни тайёрлашни бошладик». «Ойга парвоз қилиш дастури доирасида махсус экипажлар интенсив машғулотлар ўтди. Биз ҳатто Сомалига Жанубий хоч юлдуз туркумини ва жанубий яримшар осмонининг Москвада кузатилмайдиган бошқа хусусиятларини визуал ўрганиш учун бордик. Бироқ, агар шундай бўлса ҳам, буларнинг барчаси «Ер атрофидаги орбитада Ой кемасининг биринчи парвозлари 1969 йилнинг иккинчи ярмида ва Ойга экспедиция 1970—1971 йилларда амалга оширилиши мумкин» деган маънони англатади.
Кўпчиликнинг фикрига кўра — уни Королевнинг ўринбосарлари Мишин, кейинроқ Глушко қизғинлик билан қўллаб-қувватлаган — ҳаётининг сўнгги йилларида Королев Н1 гарчи ой экспедицияси билан боғлиқ барча лойиҳалар муваффақиятсизликка учраса-да, ўжарлик билан ой ракетасини яратаман деб анча овора бўлди. «Королёвнинг Марс лойиҳаси» номли қизиқарли бир китобда келтирилишича, Королёвнинг орзуси, аслида ой эмас, Марс бўлган экан, ой дастури эса унга шунчаки бошланғич бир лойиҳа бўлиб хизмат қилган, шунинг учун у 1961 ва 1965 йиллар оралиғида ой дастури бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олмаган.
Гагарин буларнинг барчасини тушунганми ва 1974 йилда кимдир — эҳтимол у ҳам — Марсга учишни истагандир (эҳтимол шунинг учун ҳам 1966 йилда 200 метр чуқурликка тўрт нафар денгизчини тўрт ой давомида сувости контейнерига солиб, узоқ масофаларга босимли кемаларда саёҳат қилганда психологик мослик муаммоси қанчалик муҳимлигини билиб олмоқчи бўлишди), буни айтиш қийин эди. Назарий жиҳатдан, у яна бир истиқболли воқеа — Қуёш атрофида парвозда иштирок этиш имкониятига эга эди: Королев буни Ой ва Марс ўртасидаги муҳим оралиқ босқич сифатида режалаштирган. Албатта, биз аллақачон Қуёш атрофида учиб юрамиз — лекин Королев Ерникидан фарқ қиладиган гелиоцентрик орбитада учмоқчи эди, эҳтимол бошқа йўналишда. Буларнинг барчаси жуда қизиқ эди, лекин, эҳтимол, Гагарин ҳали ҳам Ойга ишонган — ва у ерда ҳамма нарсада, ҳатто супургида ва ҳар қандай шароитда — ҳатто битта тарафга учишга тайёр эди.
Гарчи «Ойни ўрганиш» диплом мавзусидаги энг муҳим нуқта бўлса-да, бу борада»Ойни тадқиқ қилишнинг мудофаа аҳамияти» бўлиши керак эди — ва айнан шу жиҳатдан автоматик қурилмалар, яшашга яроқли парвоз кемалари, кемалар ва воситаларни кўриб чиқиш лозим бўлган, қўниш ва ерга қайтиш жиҳатидан ҳам «Луна» лойиҳаси бунга ишонмаган маршал Руденко томонидан қўллаб-қувватланмади. Гагаринга учта битирув мавзусини танлаш таклиф қилинди: «Орбитал разведка самолёти», «Орбитал ҳимоя самолёти» ва «Ердаги объектларга зарба бериш учун космик кема».
* * *
Гагарин ва Ойнинг ўртасидаги алоқа ҳозирга келиб яққолигини йўқотган шекилли:
Гагариннинг — ўз тарихи бор ва у 1961 йил 12 апрел санасига бориб тақалади.
Ойнинг — эса ўзиники, 1969 йил 20 июл санасига боғлиқ воқеа.
Умуман олганда, биз бугунги тасаввурларимиз билан ўтмишни муҳокама қилмоқдамиз, аслида эса Гагарин вафотигача бўлган бутун 1960-йиллар давомида, бу икки йўл жамият тасаввурида ўзаро чамбарчас боғлиқ эди. 1960-йилларнинг ўрталарида Гагарин биринчи «бортдаги одам» сифатида эмас, балки яқин келажакдаги «ана-мана» сал кам — «ойга оёғи етган одам» сифатида қабул қилинган.
Ушбу китоб муаллифининг тахминига кўра, Гагариннинг ўлими СССРнинг Ой пойгасидан бутунлай чиқиб кетишини олдиндан белгилаб қўйган. «Америкаликлардан кейин Ойга учишдан маъно йўқ» деган кенг тарқалган ва атайлаб такрорланган далиллар етарлича ишончли кўринмайди, чунки савол туғилади: нега, масалан, америкаликлар ўзларининг сунъий йўлдошларини Совет сунъий йўлдошидан кейин учиришни бошладилар? Нима учун биринчи голдан кейин ҳам футбол ўйини давом этаверади, якунланмайди?
Кўриниб турибдики, узоқ вақт давомида СССРда бу пойгада тўлиқ иштирок этиш учун ортиқча маблағ йўқ эди: мамлакат аллақачон бир вақтнинг ўзида кўплаб жабҳаларда Ғарб билаб беллашарди; кўриниб турибдики, буларнинг бари оз пул талаб қилмаган. Шу билан бирга, коинотга йўлланган парвозлар дастури муваффақиятли амалга оширилгандан сўнг — «Ойдан воз кечиш» ҳақида эълон қилиш ақлга сиғмас эди. Бир неча йиллар давомида СССРнинг кинояли ундамаларга жавобан, аммо жамоатчиликнинг «Ойга қўшин юбориш» фикрининг қийин талабига, Ой дастурининг қабул қилиниши эмас, балки Гагариннинг омма мулоқот қобилиятидан фойдаланган ҳолда, барча юзага келадиган номига путур етказиши мумкин бўлган эҳтимолий хавфни унинг бўйнига илиб, ҳабарларнинг бариси ёлғон эканлигини етқазишни тайинлашдилар. Ваколатли органлар бу ҳақда аниқ бир нарса айтишни истамагани ва айтишга қодир бўлмаганлиги сабабли, Совет маконидаги биринчи рақамли жамоат арбоби Гагарин тўғрисидаги уйдирмаларни қабул қилди (ва шунинг учун «режалаштирилган амортизация»га дучор бўлди).
Тез-тез учрайдиган саволлардан бири — Гагаринга оммавий равишда берилган савол бу — биз қачон ойга учамиз? Сиз қачон ойга чиқасиз? — чунки ҳеч ким 12 апрел куни унинг ҳаётидаги ягона «асосий ҳодиса» бўлиб шу билан якун топишига ишонмасди. Албатта, бунга ишонишнинг иложи йўқ эди.
— Ҳаш-паш дегунча ойга ҳам чиқамиз, менга келадиган бўлсак хоҳлаган пайт тайёрман, олимлар фақат бироз сустлашишмоқда, лекин тез орада... оз қолди... — 1961 йил апрелидан бошлаб у тахминан шундай жавоб қайтарарди.
Ростмиди бу ёки йўқ, лекин «халқнинг онгида» Гагарин бир марталик космонавт сифатида қабул қилинмаган — аксинча, унга доимий равишда бериладиган саволларга қараганда, айнан у Ойга асосий даъвогар сифатида қабул қилинган; Хўш, яна ким яхшироқ номзод? Айнан у «бу ишни бошлаган» ва давом этгувчи ҳам бўлиши керак эди — забт этиш, ўзлаштириш; бу унинг лойиҳаси бўлган.
Эҳтимол, омманинг бу йўналишдаги умидлари айнан Гагаринга қаратилганлигини англаш, Гагарин ҳокимиятини унга ҳали ҳам Ой дастурида жой беришга, уни бошқа космонавтлар қатори машғулотларга жалб қилишга мажбур қилди. (Гарчи, биринчи навбатда, Гагариннинг ўзи иштирок этиш истаги сезилиши учун қўлидан келган барча ишни қилган эди).
Гагариннинг ўлими бутун бошли Ой лойиҳасининг ҳалокати бўлиб чиқди. Осон эмас — «ҳужумчи сафдан чиқанди», узундан-узун заҳира бўлган бўлса-да, Гагарин «ҳаммадек эмас», уни механик равишда бошқаси билан алмаштириб бўлмасди.
Гагарин ўзининг «инсонийлиги» билан Ойни машина эмас, одам эгаллаши лозимлигига кафолат берган.
Гагарин Ер ва Ой ўртасидаги кўприкнинг асосий бўғини эди; техник жиҳатдан қурилиши керак бўлган кўприк деярли битган — аммо «психологик» жиҳатдан эмас. Ойга бориш учун — ҳақиқатдан — ўзгариш, янада мукаммалроқ одамга айланишингиз, ўзингизни ўзингиз ортда қолдиришингиз керак.
Гагарин ўзини енгиб ўтган мавжудотнинг намунаси сифатида кўрсатилган. Мўъжиза каби. У тирик мўъжиза эди (яна бир бор апрел парвозининг кенг тарқалган диний маъноларини эслаймиз: илоҳий доирага кўтарилган одам рамзий равишда вафот этди — кейин яна тирилиб, ўлимни енгди). Ойни фақат мўъжизадагидек ақлсиз туйғуга берилиш, унга ишониш орқали эгаллаш мумкин эди.
Ойни одам эгаллаши керак эди — бу Гагарин сабаб амалга ошгандек ҳам бўлди.
Энди Гагарин ўлди — буни қилиши керак бўлган одам кетди; ҳеч бўлмаганда рамзий маънода.
Гагарин учун — зўриқиш ва «ойни забт этиш» мумкин.
Ой жозибасини йўқотиб, космосдаги катта бир тошга айланди.
Гагарин вафот этганида, космонавти мўъжиза кўрсатиши мумкин бўлган мусобақа сифатида «ой пойгаси» рақобатга айланди, ким кўпроқ пулга эга — бу энг тахминий тарзда якунланди.
Бу ўлим янги стратегияга — СССРнинг Ойга бошқариладиган парвозлардан воз кечиш ва одамларнинг космосга муносабатини ўзгартириш стратегиясига ўтишни англатарди.
Ой жангидаги мағлубиятдан кейин бостирилган травма натижасида келиб чиққан невроз қанчалик кучли бўлганини фақат тахмин қилиш мумкин. Биз ҳозир Ойни «Гагарин майдони» сифатида қабул қилмаймиз — ва бизда ҳозир у ерга учиш учун махсус мантиқий сабаблар йўқ.
Сиёсий маъно ҳам йўқолди: у ерда қандай «ой билан учрашиш» бор, ҳатто биз Украинага нима учун узоқ вақт бирга яшаганимизни тушунтира олмадик. Космос энди миллий ифтихор буюми сифатида эмас, балки юкдаги товар, аҳолига ундириладиган солиқ сифатида қабул қилиниб, уни тўлашга зарурат йўқдек.Совет ҳукумати коинотни забт этишда кўрсатилган ишонч кредитидан номақбул тарзда фойдаланди. Аввалига самимий иштиёқ ҳаддан ташқари уюшганликка айланади.
Космос билан боғлиқ воқеалар аҳолисининг қалбига чинакам таъсир қиладиган резонанслар ва кўпроқ қизиқишлар тобора камайиб бормоқда.
Гагарин ва «юлдузли жамоа»
Майор Гагариннинг муваффақиятли парвозининг эртасига СССР кейинги мақсади — Ойни забт этишлигини маълум қилди. Юқоридагилардан ҳеч бири буни Кеннеди каби баланд овозда эълон қилишининг ҳожати йўқ эди — оломон шунчалик даҳшатга тушиб бўлганди ва бу ҳолатга ҳайратланмасликлари аниқ эди. Шундай қилиб, 1961 йил 13 апрелда Париждаги Палаис де Спорт саройида «Уралдан 80 нафар раққослар» уч минг томошабин олдида «сунъий йўлдош рақсини» ижро этишди.Космик ракетани тасвирлайдиган бир гуруҳ хонандалар бошида баҳайбат шар кўтарган — диққат, огоҳ бўлинг! ибораларни англатадиган яккахон хонанданинг арофида айланишди.