Меҳрибонлик тилайман сендан, ҳомилага дўнган ҳолимда...

* * * Меҳрибонлик тилайман сендан, ҳомилага дўнган ҳолимда оёқларинг остида ётгум, сўзга аранг тилимни бураб. Қўлтиғингда боламан ушоқ, қанотингни юборма ёзиб, то исинай, унинг тагидан тушиб кетмай заминга қулаб. Мен то ҳануз қанот боғлашга улгурмаган мудроқ балиқман, ҳеч вақоси қолмаган, қорнин ярми эса йиртилган абгор. Ўгриламан ўзни босолмай, қанотингнинг орт томонига, ортида — бор олам зулмати, коинотнинг сукунати бор. Тарк айлама мени, тўдадан жудо қилмай ёруғликка элт, ўқиб бергин, миллион йилдан сўнг бизларга не бўлмоғин у кун. Мен — каваклар ва бўртган жойлар, янгиликлар йиғиндисиман, мен, шунингдек, энг яхши матн — кўзи ожиз, сўқирлар учун. Тут қулоғинг супрасин, гўё мен ўйлаган денгиз, қитъалар, барча иссиқ мамлакатлар ва бозорларда телба бир фиғон, жўшиб оққан сўзлар, чирилдоқ ва бўйралар қарсиллашларин, билакузук ва кишанларнинг шалдирашин тинглагансимон. Мен чексиз бир мато, ол юлқиб, сўнг ҳукмингга тушганлар учун либос бўлай, суйгум — уларда борлиги-чун тафтингдан ифор. Мен улардан нафратланаман! Мен терининг остидан бир-бир тиним билмай тўкилаётган шишалардан бўларман тор-мор. Айт, полапон эканлигимни, мени қўлдан қўймайман, деб айт, айт, номаълум дарё бўйида яшаймиз деб бир тану бир жон. Шўнғиб дарё қаърига, тағин чиқармиз ва ўзгалар учун балиқлардай гунг-соқов бўлиб тушмагаймиз тўрга ҳеч қачон.