Мен бир ҳайкал ўрнатдим — кўпчиликнинг диди ва...
* * *
Мен бир ҳайкал ўрнатдим — кўпчиликнинг диди ва
айримлар кибри учун сезилади у аранг.
Бу хаёлий санамни кўриб тирик ўғлонлар
талабчан кўзларига ёш олмаслар ҳангу манг.
Неваралар ҳеч қачон, чеваралар — турган гап,
эсламайдилар мени ҳиссиёт чекларида —
кўра билмаслар улар дард қанчалар лаззатли,
қойилмақом эришин шеърият ўтларида.
Ўтар мен ҳақда гаплар, ёз ёмғири ўтгандай,
луғатда ҳаволадай, ёлғон ғийбат сингари,
умидсиз пахмоқлари тераклардан учгандай.
Керак ҳам бўлмас унга кимнингдир эътибори.
Ўламан. Ўлар ҳар не. Тошбақали тароқни
Меркурийга қайтарар ул тепакал Аппалон.
Ишон, ҳеч ким қалбида кўтариб юрмас бизни,
хотирламас биз ҳақда: бизнинг исм — легион.
Бездирган славянлар, капитолий коҳини,
ўткинчи қофиябоз — ўйинлари беҳуда.
Аммо, муза, айтгин: қай ўргимчак кучи билан
қарши туради қалам бўшлиқ буюклигига.




