Мен бир кўзим билан Байрутга боқдим...

* * * Мен бир кўзим билан Байрутга боқдим, Бир оёғим билан кездим Боғдодни, Дамашққа қўл чўздим ва Ливан тоғин ол шафаққа этик қилиб кийгиздим... Кўз юмсам — ёнади у юз бор ёрқин. Юлдузлар остида кирдим Қуддусга, Ўпдим оқ тошларни, қари манглайни, Гефсиман боғида зайтун ёғини, қонли Бугенвили, ўткир тиғини. Лабим ҳамон сезар титроқ, чўғини. Роҳиб луқум берди Яҳуд даштида, Сув ичирди зоҳид грек флягасидан, чўқинтирди мени, йиқитмасин ел, иблис изи йитсин, олмасин деб сел. Бу хоч сақлар мени Фавор нуридек. Не берай тоғ ва жар Бунёдкорига, Афина, Фермопил, им, назар учун, Қора денгиз, Патмос ва Босфор учун, Солун, Керкира ва Шоҳ-шаҳар учун? Ҳар бирининг номи узумдан ширин. Лоақал манглайга тақиб жиғани, Шаррорни тирсак-ла суриб, кўзларим қамашиб, ҳиндуга «ҳазрат ота»ни ўргатдим, ўргандим «Pater noster» ни. Сайқалланган қалам юргиздим қалбга. Сцилло, Харибдо аро чайқалса кемаларим, тоғда хачирим кутса, булут тушиб, тунда бошимда турса, денгиз ели қалбдан хас-чўпни қувса, Бирор ғаним, ўғри хатармас менга. Сокин карвон каби кетсам бутунлай, ортдан келар Евфрат, Дарданел, Ермон, ҳатто телба Нил ҳам — шу кекса, маст ҳам, Понт Евксинский ҳам, ғир-ғир еллар ҳам. Иордан пойим ювар, тинчитар уйқу. Олиб кетгум ярим дунёни, фақат бир парчаси: Нью-Йорк, Баскунчак, Дакар каби майда-чуйда, ёт қум қолади. Қолганин оламан, бирорта Макар... Урилмайди Курнинг кўзига, тақиллатмас чеккада Эльба. Нени севган бўлсам, олиб кетгум, ҳа! Куч-қудрат Тангрисин, йиллар Эгасин олдига ташлайман: — Боқ, сувинг, еринг менда, ўзгармаган таъм, ҳиди, ранги. Мангу байрамига тайёрдир кентнинг. О, мўъжиза! — бунда меники бари, шунингдек, меники эмас ҳеч нима!.. Шундай сузар олис булутлар нурни синдираркан, шаклин бот-бот эвириб: Гоҳ дарё, гоҳ қаср, гоҳ тоғга дўнар... Болалар ортидан чопар қўл силкиб!