Тимошенкода одат бўйича ўзбек эли...

                           * * *

                          Евгений Рейнга

Тимошенкода одат бўйича ўзбек эли
Бўронни супурарлар супурги билан... бўрон
Красногорск ичра ҳам... саундтрек*лар ели,
То унда сибизғанинг товуши янграр аён.

Россия-ла бўлгандек, у билан ёлғизсан, лек
Русчасига дегайман «жуда яхши» эрта-кеч,
Худонинг қудрати-ла қор мисли капалакдек,
Ва ҳеч ким ёзиб қўймас нуқтага.ru ни ҳам ҳеч.

Ҳеч кимни «олисроққа» юборолмайсан озод,
Сўнг ортидан ўзинг ҳам... қиш чўзилар баногоҳ
Қандайдир бир алаҳлаш, бўлиб қандайдир жонзот,
Мангулик ва ўлимни эсидан айлаб жудо...

Ва ҳаёт кечга бориб буни фош айлар бироз:
Кечаги муҳаббат ва учқур аср ғалваси,
Ёруғлик ҳам камаяр, оламда ёруғлик оз,
Ғира-ширада ўчар саундтрек нафаси.

Ҳаёт сукутга чўкар ҳар кўй, ҳар муюлишда,
Шоир айтгандек, қайда куйласа гар урка**лар.
...Осмоннинг почтасидан оқ сувоқда фаришта
Тушларимни пайдар-пай менга юбориб турар.


* Ҳар қандай материалнинг мусиқий жўрлиги.
** Кема.