Фин чегарасига ёндош қишлоқда...

* * * Фин чегарасига ёндош қишлоқда нари борса, уч-тўрт ғишт бор. Фақат дудбўрон ва печка. Қолгани — ёғоч: чириган ходаю ўтинлар қат-қат. Зодагондай кўмар ўтинни қорга, дилдираб ёрилар совуқда фанер. Қалб Рождество тузи ичра намоён, довдирар ғайрати сўнган пионер. Сиғинганиданмас Худога. Аммо атроф биқиқ, шафақ пушти бўлган пайт кулгули туюлар худосизлик ҳам бобо-ла баҳс қилган Павлик Мороздай.