Ярим тунда ўлик сукунат...
* * *
Ярим тунда ўлик сукунат,
зулмат аро буржлар ёнади,
қалблар ҳамон даҳшатли ва ёт,
Ёқуб, Исҳоқ замони каби.
Ва атиргул очилгай ҳамон,
ва камалак намчил уфқда
худди Веспасиан ва Нерон
давридек лоф урар бахт, ишқдан.
Ва лим тўла ғаму озори,
ожиз, ҳақир юраклар ичра
Доро, Ксеркс давридек бари
ҳолдан тойган, парча ва парча.




