Ўрмоннинг тубида жасур ва ғамгин...
* * *
Ўрмоннинг тубида жасур ва ғамгин
шуҳрат топган сархуш Глинкасимон
юзим қотиб қолди қудуқлар қаърин
титроқ, сард сувидан ногаҳон.
Қарағайзор қайноқ дарахт учлари
билан шуҳрат топган, офтоб қайтар он
булутлар ортига — ёришган сари
учли дарахт узра бўлгайдир равон.
Хўп, биз нимани ҳам кўрибмиз бу дам?
Ҳур фикрли илжайишлар босган маҳалда
руҳонийлар масканида ҳам
эгар урмадилар бизнинг байталга.
Сен сувсар мўйнаси ичра, қўймадинг
псковлик рицарнинг қўлини қисиб.
Дўкондан чоракта олиб мен тағин
жулдур бир кийимда кетарман чиқиб.
Сен эса, кўкракни тор қилиб
либос кийишда, ҳар қанақасига,
шоҳ бешиги узра ҳорғин эгилиб,
Оллоҳдан биргина нарса сўрашда
ўхшаб кетардинг рус энагасига:
шамоллатмай, ухлаб қолмай, ишқилиб...
Остона ортида ол шафақ, ана,
худди қўрғонларни ёқарлар яна.




