Сен бу тун илоҳга эвирдинг, барча...
* * *
Сен бу тун илоҳга эвирдинг, барча
тили забунларни, қинғир-қийшиқни:
Оддий сувни, нонни, ҳаттоки майни.
Роҳиб-ибодатгўй китоб каминда
куйлар оловни.
Ойна боқар тунда жафокаш кўздай,
Тавбагўй-дастурхон кўксини бериб
ҳаворий-столнинг устида ётар.
О муқаддас ижод, о моддий дунё!
Илоҳий ором-ла порлаган маъво!
Тўсин ва терилган тошлар бирлиги,
Ер зичлигин ясаб ноерлар ила,
Ноқобил ўғлингга қурдинг кечаси.
Тепасида хўроз тинмай қичқирар —
Тезурар юракни мўлжаллаб тилар.
Ҳўнграган, бит босган разиллик ила
Тунда қайтиб, сени топаман, шавқ-ла
қачонлардир ташлаб кетилган кулба.
Қандай журъат этай дунёвий кирлик
ила поёндознинг маъсум сукути
ичра излар қолдирмоқ учун?
Лек қайда бўлганим сўрашмас мендан,
Фақат суриб қўяр стулни ўтдан.




