Уч нигоҳ

 

1

Қишки ромлар турар жойида ҳамон
доимгидек совуқ май тонги, илкис
ердан эса — шудгор четида ҳар он
бош кўтариб чиқмоқда наргис.
Қоратупроқ қордек оқдир, кўриниб
бегона атрофда қаҳрамон гўё.
сув билан тўйинган, кетгандек чириб,
акс этган сингари тасаввур аро.

 2

Ҳувиллаган хона, кимсасиз, холи,
дарчаси олинган жойдан ҳар ёғи —
чиқариб ташланган пилла мисоли
сомон ичра пинҳон ичак-чавоғи.
Кенгликда — ёриқ ва ундан нур ҳазин
зулматнинг ортидан югурар, чопар,
парда ортида у ўз оламчасин
яратиб, жимликни гирдобга тортар.

 3

Ёмғир ва буғланган, шишаларнинг бор
конденсат томчиси; қизил-оқ тизмадек,
бир бош четан турар қуруқ, беозор
натюморт, манзара орасида тек.
Яримҳаёт, яримбеҳушлик гўё —
эҳтимолий жароҳатнинг бир ҳимояси,
бўғимни боғлашга йўқдир ҳеч вақо:
вақтнинг шаффоф мембранаси.