Учта еттилик
Тарвақайлаб кетган тана тоғларнинг
қиялама — дони донига — шу он
қўш қаватли сочилиш билан
қалдирғочларнинг қўш қаторисимон
учиб кирди ҳамда — чақмоқдек ўтиб —
(яшил, шиша ичра бўлгандек ниҳон)
тезда — булут — инга дўнар шул замон.
Алвидо, тоғ. Икки қияли томдан —
тангали айвонинг оралаб беҳол —
туйнуклар орқали дудлар қирмизи
совутларда зулмат қўйнига дарҳол
йўл олади (тутун ортидан — тутун,
занг ортидан занг, саман отлар думида
ёнарлар, худди сен ёнганинг мисол).
Алвидо, тоғ. Қуруқ оловлар ногоҳ
бирин-сирин кулга айланиб, азим
қиядан қувурга юмалаб тушар,
теракларнинг куйган момиқларидек
(уйдаги йиқилган қалдирғочлар жим
қанотлари йиғилар ярим,
ва тушлар — уларни кўрмайди ҳеч ким).





