Йўлбар йиғиси

 


биласизми йўлбарсларнинг
қандай йиғлашин
бақириб ҳўнграйди
оғзини
панжалари ила
беркитиб қаттиқ
кўзин юмиб олар
дўл каби йирик
ёнғоқ каби улкан кўзёши
тўкилиб кетмасин дея у
эҳ
қандай йиғлайди
йўлбарслар
унли ундош
товушни улар
қандай чиқаради
бўғизларидан
севги хуружида
думалаб ётиб
ўлжа дея қувиб
ўз соясини
унга етиб олиш
арфасида
қулаб тушаётиб
қоядан эркин
қандай йиғлашини
биласизми сиз
ҳукмдор йўлбарсларнинг