Стрельна



Аввал Стрельнада чўмилар эдинг,
Энди кўринмайди унда қоранг ҳам.
Ким не деса десин, камайди ҳаво,
Яшаш минимуми ошди, бироқ, ҳа.

Офтобда қорайдинг талаба қиз-ла
(ярим аср — йўқ, қирқ йил ўтдию кетди),
Энди қаердадир ётгандир ҳайкал —
Кифаред-мусагет-дорифор-атлет...

Винохона ҳозир суратхонадир,
ҳайкалхона унда ва кутубхона, —
Блокнинг қандайдир дорихонаси
эмас у, ҳар сурбет бош уриб борса.

На сайрчи қизлар, на сархуш курсант
сарой қаршисида — қўриқчи, ахлоқ...
Балки ётган чиқар? Ковлагин чўнтак...
Унда ҳеч вақо йўқ тешикдан бўлак.