сойнинг муюлишида асо таянган дарбадар...
* * *
сойнинг муюлишида асо таянган дарбадар
унинг узра тол шохида баҳорги ари турар
булутларни бурчакка пуфлагайдир учар юз
олис уфқда ямалар гўзал ложувард гумбаз
узумлар чирмовиғи бутхона зиғир даласи
ўрта аср даврининг айни чошгоҳ палласи
гунгқарғалар майда-майда сочмалари ландшафтда
ё одамлар олдида биттаси эса отда
узум ёнбағридан чапда сакрар унга хонаки
тоғ кийиги ва қўлларин силкийди қиз силкийди
фалакни ёритиб зиғир ложувард рангда ёнар
асо қийшиқ дарбадарнинг исми эса ўлимдир
кўпчиб солланади тол қайтарма қалпоқ узра
одамлар жўр куйлашар эшитилмас лек бунда
эгилувчан тол-қиз ва тоғ кийиги навдаларда
чўзиқ шамол қиёфаси аён қўлсиз позаларда
арилар мусиқаси тилла ёғду толаси
дарбадар ўт устида сой томонга боқади
вужудсиз юз ва кўзсиз териси йўқ вужудлар
ғовак ёпинчиқ ичра бироқ у ҳам мавжуддир
ибодатхона ичра қўлин кўтарар роҳиб
топинар худо-бўжига болаликдан у қўрқиб
худоси йўқдир унинг ва ҳаёт буткул дуранг
қиз энди оқимни кечиб ўта олмайди аранг
баҳорда барча ари тилла ва булут юзда
бу нур уйқудаги тош тушига кирар тезда
билч лойда у ложувард олов бўлиб порлайди
қулар тунга хотирда олабўжи қолмайди
фақат кимё фурсатни қат-қатидан кемириб
қариқиз қўл силкийди учар кийик ўқ бўлиб





