Энг узун кун
Энг узун кун июндалиги бизга маълум. Ўн тўққизинчидан йигирма бешинчигача кунлар ўн етти соату ўттиз етти дақиқа давом этади. Ва йигирма олтинчида у яна қисқаради. Бир дақиқага қамаяди. Кейин яна бир дақиқага, икки, сўнг уч дақиқага... Хуллас, шу тариқа қисқариб бораверади. Aлбатта, олдинда ҳали кўп ёз кунлари бор, лекин улар тобора қисқариб кетади...
Энг узун кун тонгида, соат тўртда турдим. Атроф ғира-шира кўзга ташлана бошлади. Осмонда сариқ чизиқлар пайдо бўлиб, шафақ аста-секин қизаришни бошлаган эди. Қишлоқдаги ҳовлиларда хўрозлар қичқира бошлаганди. Кўз ўнгингда шудринг карам баргларига енгил томчилаётганда, уларнинг эгилиб оғирлашаётгани содир бўлади. Боғда, дарахтлар ости, қуруқ ва ғайритабиийдир.
Қўшнининг хўрози қанотларини қоқиб, бир, икки, кўп ўтмай учинчи марта ҳам қичқирди. Ухлаб қолдим, энди етиб келдим.
Шарқ томонга қарасанг, само пушти рангга кираётганини кўрасан. Aввалига кафтдеккина, ғоят рангсиз, кейин борган сари тўқроқ тусга киради ва кенгайиб бораверади. Энди тонг осмоннинг ярмини ишғол қилганини кўрасанди. Қаердадир, дарахтлар ортида, ҳали каминага кўринишга улгурмаган қуёш чиқишга уринмоқда.
Саҳар чоғи совуқ бўлади. Термометр ўн даражани кўрсатяпти. Нафас олган пайтингизда оғзингиздан буғ чиқади. Хўрозлар аста-секин ғойиб бўлади. Қишлоқ орқасида қабристонга яқин эски теракда қарға ҳам тунги уйқудан уйғонди. Қағиллади. Кўп ўтмай чумчуқ панжара остидан учиб чиқиб, олча дарахтига ўтирди, сўнг чуғурлади ва пуштиранг мевага тумшуғини чўзди.
Смородина секин-аста етилиб келибди ва қора рангга кирибди. Эртапишар гилос ҳануз ҳам қизғиш, лекин яқин-орада қизаради. Ҳаммага етарди — чумчуқлар ҳам, биз осийларга ҳам.
Тонг оқаришни бошлади. Самовий гулхан ҳам қисқариб, тобора қисқариб, аввалига пушти, сўнг қизғиш, алвон рангга кириб, тағин яна ранги пасайиб, тамоман ўчиб қолади. Қаердадир, дарахтлар ортидан, ернинг бир четидан катта қип-қизил қуёш тезда пайдо бўла бошлайди.
Хўрозлар жим. Сукунат бузилади. Боғда қуёш нурларининг сариқ чизиқлари дарахтлар орасидан филтрланади. Эрта тонг шу тариқа содир бўлади.
Кеч тонгда, қуёш дарахтлар устида кўтарилиб, шудринг қурийди, бу пайтда нонушта қилиш яхши, ҳали офтоб қиздирмаган пайтда дастурхон атрофида ўтириб, тамадди қилишга нима етсин.
Ёзги овқат оддий, қишлоқчасига: творог, ҳали музлатилмаган сметанага пуштиранг редискани ботириб, майдалаб ўтириш ҳам зўр, бундан ташқари, янги чиққан ширин пиёзни хушбўй арпабодиёнга қўшиб, бодрингни ҳам ёнига қўшиб ейишнинг гашти бўлакча. Табиат қўйнида, илитишни бошлаган ожизгина қуёш нури остида, стол устидаги дастурхон атрофида ўтириб, тамадди қилсанг, гўё худди сахий очиқ кафт устидаги нарсалар олтин, яшил, қизил, оқ рангда товланса, кўзни қувонтиради. Қани бўла қол, бўла қол.
Иссиқ эмас. Эрталаб сукунатда чумчуқлар чуғурлашни бошлайди. Осмоннинг қаердадир баландда — бир қарашда уларга етиб бўлмайди — қалдирғочлар сайраб, қаергадир шошилади. Оёқ остида очилган гулларга нигоҳинг тушади, нилуфар гуллари бироз олисдан кўринади. Улкан асалариларда у ерда ҳам, бу ерда ҳам овқат йўққа ўхшаб кўринади. Гилос дарахти остида, баргларини ёйиб, баланд бўйли атиргул гуллагани ва пушти гуллагани яхши. Икки-уч нафар асалари бир гул косасига қўнади ва ҳузурланишни бошлаб юборишади.
Саҳар. Қуёшнинг ёқимли иссиқлиги уларни етилтиради. Мен мана шу иссиқлик танамни даволаётганини ҳис қиламан, ахир қишда кийимлар остидан бўлса ҳам совуқдан оғриқни ҳис қилганман. Қуёшнинг иссиқлиги совуқ қийнаган томирларга шифобахш дори каби сингади. Мен музладим. Шамол барглар ва ўтлар орасидан шитирлашди. Ҳаддан ташқари қизиб кетган ҳолда совутиб олинг.
Ва яна қуёшли бармоқлар танамга тегинади, суякларни иситади, чунки улар энди ёш эмас.
Иккита капалак ҳовлида енгил учиб юради. Катта кўк ниначи қанотларини шитирлаб учиб кетди. Ер узра қушнинг сояси милтиллайди. Қанотларнинг қандай ҳаракатланаётганини кўланкадан кўриш мумкин.
Чой қайнаган. Стол устида янги асал бор эди. Кечагина уни тортишган эди. Оқ акация ва тиканли лох ўсимлигидан олинган, шу боис бироз туси яшилдай товланади. Бу икки ўсимлик бир вақтнинг ўзида гуллайди. Улардан тайёрланган асалнинг ҳиди ғоят хушбўй.
Мана, ҳовлида шамол шитирлаб ўтгандай бўлди ва тағин сукунат. Июнь қуёши танам ва руҳимни иситади. Иссиқ ёз. Унинг энг узун куни. Қанча кутдик... Кейин кузда ва қишда яна эслаймиз ва кутамиз.
Aсаларилар пуштиранг гулларга ўзларини уришади. Демак, ширин. Мана, мен, Худо яратган махлуқот, улар каби камина ҳам гўё мен учун аталган гул — бу ёруғ оламда қотиб қолгандайман: теварак-атроф яшил ва мовий. Қуёш дунёни илитаётир. Ахир ҳозир ёз чилласи кирай деб турибди.
У ҳали узоқ. Ва ҳамма нарса олдинда: иссиқ тушдан кейин авжига чиқади, сўнг илиқ оқшом киради. Ва бутун кун давомида сизни қаттиқ деворлар, оппоқ шифт эмас, балки ер, ям-яшил майсалар ва кенг осмон, бошию адоғи кўринмаган мана шу диёр ҳимоясига олади.
Тантанали ва сирли тунги юлдузли осмон. Лекин сиз унга узоқ вақт қарайсиз ва беихтиёр руҳингиз совийди, гўё абадиятга тегишлидай туюлади. Ёз осмони — кўк, мовий, бир қарашда ҳад-ҳудудсиз ва ғайритабиий бўшлиқ, баланд булутлар билан — ҳамиша ва фақат завқлантиради. Ёзда эзгулик ва саховат кўп ва узоққа чўзилади. Қанчалик кўп тикилма, бу манзарага тўйиб бўлмайди.
Ёзги ёмғир эса... Кундузги қисқа момақалдироқлар. Қуёшда порлаётган, кўзни қамаштиргувчи ёмғир ҳайратлантиради.
Иссиқ тушдан кейин бироз авжига олади. Соя жойларнинг иссиқлиги ўттиз икки даражани ташкил қилмоқда. Дарахт сояси остида ёғоч курсида стулда ўтириб, бу иссиқликнинг жазирамасини сезмайсиз. Енгил шабада баргларни қўзғатади ва бошга салқинлик беради. Боғда арпабодиён соябонлари чайқалади. Шамол шеър ўқийди, сўнг ҳаммаёқ сукунатга чўмади. Фақат ёлғиз чигиртка ўт-ўланда уйқусираб чуриллайди. Ноёб булутлар мовий осмонда қотиб қолган. Улар бошим узра айланаётганга ўхшайди. Мен булутларнинг ҳаракатланиши кўриб тураман. Аввалига пастроқда кўринади, сўнг айлана-айлана баландроқ ва яна баландроққа чиқиб кетади. Шу тобда Ҳинд океанидаги сув гўё илиқ ваннадаги каби иссиқ бўлганини ва камина сувга чуқурроқ ва чуқурроқ шўнғиганини эслайман. Aммо у ерда қанча вақт туришга сабр қилишингиз мумкин...
Лекин энди кун соатдан-соатга қариб боришни бошлади. Қуёш секин-аста кетишга чоғланаётганда, ғамхўр товуқ жўжаларини товуқхонага олиб келди. Ниҳоят «қуёш»нинг қип-қизил гуллари ёпилди, кўп ўтмай сариқ календула ҳам баргчаларини йиғди. Aммо қуёш тўғридан-тўғри уларга порлайди.
Кеч кирди. Боғ чигитркаси ўзининг узундан-узун қўшиғини бошлади. Баланд терак шохларидаги қуш қаердандир овоз чиқарди. Қуёшнинг сўнгги илиқлиги ҳам салқинлашиб қолади.
Кечки ёруғлик. Гилос баргларида ялтироқ гилос меваларининг акси ўйнайди. Ҳовлига тушиб турган уйнинг қора сояси кўзга ташланади, ичкари ҳам салқинлашиб қолгани аниқ. Ташқаридаги ўргимчаклари тунда тўр тўқишга шошилади.
Осмонда кундузги булутларнинг майин ва узоқ йўли кўзга ташланади. Куёш ботган маҳал бу чизиқлар гўё само ғарбида музлаб қолганга ўхшаб туюлади, сўнг осмоннинг ярми қип-қизил тутуну аланга ичида қолгандай таассурот уйғотади. Шу тариқа шафақнинг гўзал қиёфасини бир неча муддат томоша қилиш мумкин бўлади.
Ғира-шира қоронғилик туфайли, кун адоғига етгани сезилади. Aммо ёз шафағининг қизиллиги узоқ вақт порлаб туради ва само тубидан кумушранг ярим ой ўроғи ёнида янги чиққан юлдуз эринибгина кўриниш бера бошлайди.
Эртага тақвим сизга ёз яна бир кунга қисқарганини етказишга шошилади, қисқарди, ҳали кўп эмас. Аввалига бир томчи бир томчидан, лекин ҳаёт каби тез қисқариб бораверади. Айни дамда иложи борича исиниб олайлик. Тонг отиши ҳамон қуёш нур сочишни бошлаган маҳал. Кейин узоқ қишда бу кунларни қўмсаб юрамиз.



