Ётлар ила гаплашма, ўзи бир ҳаётинг бор...
* * *
Ётлар ила гаплашма, ўзи бир ҳаётинг бор.
Менсиз метрога тушма, аввалги эмас замон.
Йўлни кесиб ўтишдан аввал ўлчагин юз бор.
Чиқишга яқин ўтир. Ёрдамга чақир бирдан.
Атрофга назар солгин. Шам, чироқни кўпайтир.
Текшириб юр ичингни, ўсмаганми ҳеч нима.
Сим қоқишса жавоб бер, онангманми, йўқ, гапир.
Ўқиш жойингга боргин қиммат пальтолар киймай.
Полга йиқилаётиб бошингни беркитиб ол,
Бировнинг оғзидаги нонга анграйиб қолма.
Муқовада кўринма. Салга парвозни рад қил.
Учоққа ўзгаларнинг юкларини ҳам олма.
Хаскашни босволмагин. Тезоқар сувда сузма.
Четлаб ўт чўян қопқоқ ва бировлар ошини.
Хужжатлар ва ўқларни ҳеч қачон ўтга отма.
Эҳтиёт бўл, сумалак оғритмасин бошингни.
Озуқани тўплагин. Девор ортига беркин.
Тинчликда яша, аммо тайёрлангин урушга.
Ортингдан келар касни орқа кўзинг-ла кўргин.
Ва бола-чақа орттир, йўлинг йўқ ахир ўзга.




