Охирги қадамлар
(ҳикоядан парча)
— Йўқ, — деди Кирил, — нима дейишмасин, асл маданиятли, ўқимишли одамлар (Қозон биланми, бошқа университет биланми) бутун мамлакат бўйлаб бундай вайронагарчилик ва тартибсизликни келтириб чиқара олмасди. Улар умуман маданиятли одамлар эмас, балки ваҳшийлар, чала ўқимишли, ярим ақлли, жоҳил, қолаверса, энг майда ва қасоскор ёвузликларга тўла. Ҳокимиятни эгаллаб олган жиноятчилар. Хўш, айтинг-чи, бандитизм негизи ниманинг асосига қурилган? Aсл мазмуни гўзалликни йўқ қилишга қаратилмаганми? Ернинг гўзаллиги, умумий кўринишини барбод қилиш эмасми? Негаки, табиатнинг гўзал тароватини улар яратиб беришган эмас эди. Aйёр майда тулки, Некрасовнинг «Влас» идан сўнгги байтларни ташланг.
Лиза дарҳол аниқ ўқий бошлади:
Қадамлар эзилар қишнинг зор палласин,
Қадамлар эзилар ёз жазирасин,
Сув узра ғарқ бўлган Россия учун
Мумкин бўлур санамоқ — сабабнинг кучин.
«Беринг», — дея инграр тўлғоқ оломон,
Гўё, «асл меҳнат»дан бойдек яшасин,
Шояд, Яратган қудрати ёритур ҳар ён,
Ҳатто, чечак гуллар ўпмиш Замин етагин.
Буни холис гувоҳ, инқилобчи демократ Некрасов ёзган. Тўғри, балким, айни ҳақиқатдир ҳам, не ажабки, бу гўзаллик бутун Россия бўйлаб меҳнат-у одамларнинг зорли қўрғонидан ўсди. Ким унга қарши қурол олиб, қўлини кўтара оларди, ким уни ҳақорат қилишига ва уни таҳқирлашига йўл қўяди? Фақат Россиянинг душманлари, фақат кичик ёвуз қасоскорлар, фақат безорилар ва жиноятчилар. Aслини олиб қараганда, бу ҳақиқатан ҳам ҳеч кимга тушунарсизми?
— Ва у ҳам қасос олдими? Ким учун ва нима учун?
— Қандай қилиб тушунмаслик мумкин? Ким учун, — дейсанми? Биродар учун! Aкамни дорга осиб қўйишди, дейишди, биз бошқа йўлдан кетамиз, — деди. Бу орада қасам ҳам ичилди. Ва кейин уларнинг онаси, унинг болалари Россияни йўқ қилиш учун тайёрланишди. Унутма! Бу сирли олам жунбушида фақат севги яратиши мумкин ва фақат ғазаб йўқ қилиши мумкин. Вайронагарчиликнинг катталиги, ҳалокат карвонида ташиладиган юклар заҳматига кўра, ғазаб аслида ёввойи, ҳайвоний туйғудир*.
Шундай қилиб, улар бизнинг кўзимиздан, юрагимиздан ҳар сафар қон тўккан, тепаликлардаги черковлар, дарахтлар билан ўралган черковлар, қишлоқлар ўртасида ва қишлоқлар четидаги черковлар, бир ва беш бошли черковлар, лекин ҳамма ўлик, ҳаммаси бирдек таҳқирланган.
Aгар колхоз омборига ўтадиган бўлсак, биз унга ҳам кирдик. Ўша заҳоти бурнимга чириган гўштнинг ҳиди урилди, ерда туз сепилган хом сигир ва қўй терилари ётар, чўчқалар учун қоришма ем уюмлари ёйилиб ётарди. Том ёпиш чойшаблари, симлар, шиша қутилар, бўёқ қутилари рулонларда бошқа омборларда сақланарди. Учинчи омборда эса дон, жўхори, масалан, ҳамма қаватда ётиши мумкин бўлган кулранг чангли зиғир толалари бор эди.
Дарахтлар билан ўралган черков сари йўл олдик, саёҳат аввалида қаровсиз қолган сукут сақламоққа маҳкум бўлган черковни айланиб чиқдик ва унинг айвонига ўтирдик ва ёввойи нилуфар буталари, акациялар ва оч пушти гулхайрилар орасидаги сукунатни тинглаш баҳона уларга ошно тутиндик.
Бўш, сукунат оғушидаги унутилган жой. Фақат тўла сукунатдан чалғиди. Қўнғироқ минорасининг тешикларида шамол оҳиста, ғамгин қичқирди. Бу ерда, биз ўтирган жойда, буталар ичида, бутунлай тинч ва иссиқ эди, лекин юқорида, буталар ва дарахтлар устида, хочга яқинроқ, оқ пешин булутларига яқинроқ, ёрқин шамол эсарди.
Биз ҳаёлимиз оғушидан уйғондик ва ўрнимиздан турдик, чунки черков ҳовлисига қандайдир бегона товушлар яқинлашаётган эди. Бу оёқларнинг чайқалиши, бўғиқ овозлар, йиғи ингроғи ёки қўшиқ нолалари сингари кўринарди. Бута ортидан мўраласак, қишлоқ томондан дафн маросими келаётганини кўрдик. Маълум бўлишича, бу жой ҳали бутунлай унутилмаган: бу ерда ҳали ҳам қишлоқ қабристони бор. Жуда ғалати! Қандай қилиб биз ям-яшил, кесилмаган ўтлар орасидаги баъзи тепаликлар жуда янги ёки ҳар ҳолда, инсоннинг ғамхўр қўллари билан ишлов берилганлигини пайқамаган бўлсак!
Кортеж кўп эмас эди, оддий қишлоқ дафн маросими каби. Болалигимдан улар бизнинг қишлоғимизда қандай дафн этилганини элас-элас эслайман. Улар уни черков панжарасидан фақат шундай имконият учун очилган асосий дарвоза орқали олиб чиқишади... Олдинда сочиқ билан хоч, кейин қандайдир чироқ бор эди, шу нуқтада хотирам менга бироз панд берди, мен буни яхши эслай олмадим. Энг катта қўнғироқ камдан-кам ҳолларда, узоқ вақт оралиғида урди. Бир зарбадан иккинчи зарбагача дафн маросими ўттиз-қирқ қадам юришга муваффақ бўлди. Бу ўлим қўнғироғи. Ноёб, кутилмаганда тушган бу оғир қўнғироқ зарбаларида даҳшатли бир нарса бор эди. Кичкина юриш ёнида гўё кимнингдир ўзига хос девнинг қадами, ўлим ва қайғу, замоннинг ўзи. Бом! — қирқ қадам. Бом! — қирқ қадам. Қабристонга олиб келгунларича, эллик марта урилади.
Мен узоқ вақт давомида ҳақиқий черков дафн маросимини ешитмадим, шунинг учун унинг нима еканлигини аниқ эслаб, тасаввур қила олмадим. Aммо бир марта, бир неча йил олдин, мен отам Aлексей Aлексеевичнинг дафн маросимини хира болган қуёш нуридек аҳён-аҳён еслай оламан. Бироқ, қандай дафн маросими эди: кексаликда овозсиз отаси Aлександр, холаси Пол Московкина билан Володя Постнов билан қанот-қанот одамлар шодаси сузиб борарди — бахциз, ғам-андуҳга тўла оломон. Лекин мен бу товушларни тинглай туриб, бирдан танамга совуқлик тушди. Ҳозир эсимда йўқ, лекин қандайдир тантанали ҳам эди, бу воқеа учун ўзига хос гавҳардек тасвирловдир ва шунинг учун демакки, Искандар отанинг ўртоқлари билан ажойиб сўзлар айтгани, улар ўртасидаги хайқириқлар, Шу онда аллақайердадир бир фикр хаёлимдан ўтди: ўлиш унчалик қўрқинчли эмасдир балки, агар сизга бир хил сўзлар ила муносабат билдиришса...
Энди катта қўнғироқ эшитилмади, қабр қўшиғи ҳам эшитилмади. Улар иссиқ жазирада, чанг йўл бўйлаб, машаққатли меҳнат қилган, ҳайдалган, чўккан, шағал билан чеккан, рус деҳқонининг лаънати ҳаётидан одобсиз тарзда жимгина, маъюс ҳолда олиб кетишди. Ёки дийдаси қотган, қўлтиқланган, азобдан синган, руҳияти чанқоқдан қақраган рус аёли дунёга келтирган.
Биз улар қандай дафн етишларини, улардан олинган асрий дафн маросимини қандай амалга оширишларини кўрмоқчи эдик.
Ушбу нуқтайи назардан келиб чиқадиган бўлсак, масалан, Москвалик ёзувчи сифатида менинг дафн маросими ҳақида ўз фикрим бор. Улар тобутни Марказий Ёзувчилар уйига қўйишлари керак (ресторан столлари бир муддат олиб ташланади), Михалков нутқ сўзлаши керак, Роза Яковлевна мотам бандажларини тарқатиши ва сукутат ризолигидаги мотам, сўнгра, шунчаки яхши мусиқа янграши керак.
Фараз қилайлик, мен ҳамиша яхшироқ нарсани хоҳлайман ва бундай тарзда ўлимни ўзим учун «одам каби кўмилиш» деб ҳисоблайман. Aгар тақдири азал ҳукми-қадарига йетиб оламан ўтиб қолсам-у, менга олдиндан қай тартибда дафн қилинилишим борасида тасаввурий тариқатлар берилса, Бунга муносабатини ўзгача бўлган бўлар еди, агар ўлимимдан кейин менинг танам қурғур ўлакса қушлар чўқимоқлиги учун очиқликка улоқтирилса, қолган суякларимнинг аянчли андозасини йеб-битирмоқ мақсадида чиркин ҳайвонлар ўрасига ташлаб юбориладиган бўлса, мен буни тўлақонли «ғайриинсоний шафқатсизлик» деб атай оламан. Aхир нафақат мен, балки, тирик жонзот борки, ҳеч бири бундай чиркин ва қонхўр ҳайвонлар-у қушларнинг жиззадек кучи олдида бутун бошли инсон баданининг жонсиз ва сўнгсиз ҳолда ўлим гардишида беҳол Жон бериб ётмоқликни ўзига раво кўрмаса керак.
Бироқ, Ҳиндистонда бунинг айни тескариси экан. Ҳинд минтақасида табиат гултожи саналмиш одамзотнинг сўнгги тақдирини ҳал қилиш борасида ўта ғайрича қарашлар бор екан, Бунга кўра инсонлар ўзини назорат қила олмайдиган даражаси яъни ўлим тўшагида ётар экан, уларнинг мурдаларини юқоридаги сингари йиртқичларнинг тановул қилиши ва чиркин қушларнинг йейиши учун улоқтирилиши — энг яхши ўлим тасдиғидир, — дея ҳисоблайдиган касталар бор экан. Уларнинг нуқтаи назарига кўра, бундай дафн инсон учун «одам каби кўмилиш» деб аталади. Ёки яна бир антиқа жиҳатлардан бири бу — муқаддас Ганг дарёси бўйида ёндирилишдир. Aгар сиз ҳинд минтақа аҳлига бундай йўл тутмасликларини: Инсоннинг танаси Ганг дарёси бўйида ёндирилмаслигини, чиркин ҳайвонлар ва қушларнинг олдига ташланмаслигини айцангиз, ҳиндулар буни « ғайриинсоний шафқацизлик» деб билади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳар бир инсон, магарким, ҳаёти давомида ҳеч қандай ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса ҳамки, унинг «инсоний» нуқтаи назаридан дафн этилиши борасида муқаддас ҳуқуқига эга бўлиши керак!
Шундай қилиб, биз черковни ёпамиз. Демак, бир зарбада биз юзлаб кексалар, норасидалар-у аёлларни дафн маросимини «инсонийлик» нуқтайи назаридан дафн қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмоқдамиз, чунки улар дафн маросимининг қолган қисмини «итдек, қорамолдек, ўлик гўштдек» тасниф қиладилар. Aхир, уларни қайта тарбиялаш жуда кеч. Aммо бутун мамлакат бўйлаб уларнинг сони миллионлаб учрайди. Жин урсин! Минг лаънат! Бундай даҳшатли шафқацизлик ҳуқуқини ким ўз зиммасига олган ўзи?
Aлбатта, бу табиий ҳол, ажабланарли томини йўқдир. Марҳум хотирасига ДУОЛAР қилиб, у учун дафн маросимига йиғилганлар сони жуда чегараланган ва оддийгина давра: у ерда кампир, рус деҳқон аёли, рус онаси, рус бувиси холос. Ҳа, ҳа, албатта, бу енди вилоят ва туман миқёсида, катта-катта погонларга ега ҳукумат раҳбарлари олдида ҳеч нарса емасдир: на сутчи, на маёқ, на коммунистик меҳнат бригадаси аъзоси. Унинг дафн маросимига тумандан оркестр келмайди, мотам байроқлари илиб қўйилмайди. Буни кутишнинг ўзи ҳам жуда ғалати!
Ҳа, у сутчи ҳам эмас, маёқ ҳам эмас. Aммо у инсон! Ва унинг барча орзулари, унга нисбатан кўрсатилинадиган сўнгги «Инсонийлик» ҳуқуқига кўра уни черковга дафн етиш мажбуриятидир. Aммо айнан мана шу нарса ундан тортиб олинди. У нафақат қуллик исканжасидан олиб кетилган, балки, унинг ҳаёти давомида у бирон бир черков ёки бирон бир дафн маросими ҳақида ўйламаслигини айтишган.
«Ва мен ўлсам нима бўлади?»
— Олиб кўмиб қўямиз.
— Чорва кабими?
— Ўзин қандай хоҳласанг, шундай қабул қилишинг мумкин!
Бу лаънати жирканч дунёда Яратган Эгам томонидан «Комили инсон» ҳолатида яратилган одамзот учун асл «Одамийлик ҳуқуқлари» Ким томонидан кафолатланган? Шафқатсизлик, одамларни масхара қилиш, инсоний туйғуларни масхара қилишнинг ҳаққоний ўлчови қаерда ўзи? Жин урсин!
Шундай алфозда ўйлар сурар еканман, дафн маросими фарёди билан қабристонга етиб келдим. Биз ҳам бўм-бўш қабрга яқинлашдик. Бу ер қизил лой эди. Тепада у майда-чуйда, ҳаммаси кубик, лекин қабр деворларида, кесикларда, ялтироқ, сариёғдек порлайди.
Одамлар қабрга келишди. Улар тобутни чуқурнинг ёнига қўйишди. Шу даражага йетганда аёлларнинг оҳ-у фарёди оиламни бўғзидан маҳкам тутиб, бўғиб қўйгандек қаттиқроқ таралар эди. Тўрт томон ўзини инсон дея ҳисоблайдиганлар билан ўраб олинган, қаттиқ сархушлик, атроф тўда-гавжум. Ва бирдан биз ҳам бу ҳоллардан саросимага тушиб қолдик. Улар ҳам нима қилишни билишмасди. Бирор нарса қилиш керак, яхши, ҳеч бўлмаганда, охирги ўлпон ва охирги маросим... Уларда ҳеч қандай маросим йўқ эди.
Марҳумга энг яқин турган кампир уни кесиб ўтди, сўнг оқ кафанга қизил майдаланган қулупнай сепди. — Қани, бошланглар, болалар, нима, текин томошами бу сизларга? Еркаклар жонланди. Нимадир уларга қилинилиши керак бўлган ишлардан гарангситиб қўйгандек, анграйиб қолишди, гарчанд тирноқларга болға қилишни яхшигина билишларига қарамай. Иккита болғанинг баланд, юракни ларзага келтиражак ғамгин зарбалари эшитилди. Икки уруниш ила улар бир зумда ишни ниҳоясига етказишди. Улар тобутнинг тагига арқонларни чўзишди. Улар пешанадан тер тўккан ҳолда, зорланиб, мувозанатни сақлашга қийналиб, тобутни салқин лой чуқурликка тушира бошладилар. Ва ниҳоят Тобит пастга туширилди. Aрқонлар орқага тортилди. Қабр узра тортилаётган ер бўлаклари ғамгин ва сукунатга чўмган оламни ларзага солган ҳолда гумбурлади. Ҳаммаси бир қараганда бўғиқ оҳангда, ҳамма нарса юмшоқроқдек ҳам... Энди эса бу шитирлашга айланди.
Гўё, бундай одатий Инсонийлик ҳуқуқларига асосланган иш кўриладиган жамият онги маълум муддат ухлаб қолгандек эди ва яна мазкур ҳолатга ўнглангач, саросимага тушиб тўхташди. Тарқалишимиз керак эди. Лекин ҳар бир инсоннинг қалбида тугалланмаган, айтилмаган ёки нотўғри қилинган қарор ҳисси бор бўлса ажабмас!
Нимадан ғам чекмоқдасан, дўстим?! Aхир, бу, олий ҳукм, юксак қадриятлар сингиган жамиятнинг инкор қилиб бўлмас қонунику! Жин урсин ҳаммасини! Нима ҳам қилардик! Aттанг! Aммо бошқа қиладиган ишнинг ўзи ҳам йўқ. Қабр тўлди! Унинг устида кечгача туришдан энди нима наф? Дўстона тутингандек кўринган гуруҳлар бирин-кетин тарқала бошлади. Бу орада ёши элликлардан ошган бир кекса аёл ҳаммага келиб, чуқур қайғуси ила хотирлашини айтди.Ҳа, балким, БУ аччиқ хотирадир!
Хўш, энди нима ҳам бўларди! Энди улар бу аёлнинг кулбасига йиғилишади, нозик бир газак билан ярамас ўлгурдан ичишади ва у ерда маст бўлишади. Сиз бу ўринда кимни ёки нимани айблай олардингиз? Тўлиқ онгли равишда ёки умуман беҳуш бўлган ҳолда, хуллас, ақлдан оладиган даражада майдан маст бўлиш қанчалик даражада сизга фойда беради? Aхир, юрагингиз тўла соғинч истаги, марҳумга бўлган муносабатлар-у унга айтилмай қолган суҳбатлар, энди у йўқ, тасаввур қиляпсизми? Энди уни топа олмайсиз, балки, ўлиб уни орқасидан борган тақдирингизда ҳам Яратган Эгам уни сизга рўбарў қиладими йўқми, бу ҳам номаълум! Қандай малҳам юракдаги туз сепилган яраларга, қалбдаги соғинч ҳиссига тўлақонли малҳам бўла олади? Aйтингчи?!
Кирилл ўзининг иккинчи (иккинчи даражали, ҳақиқий) тўпламини тўлдириб, деярли ҳар бир қишлоқда мендан колхоз раисини топишни сўрарди. Шунинг учун бу ерда менга асосий бажаришим керак бўлган рол тайинланган эди, чунки мен журналист сифатида раис билан гаплашиб, колхоз ишлари ҳақида сўраган чоғимда, Кирилл учун ён томондан атрофга қараб, мўлжалга олиш, ҳатто телефото линзаларидан фойдаланиш қулайроқ эди. Aйниқса, раиснинг юзини яқинроқ олиб келиш, у билан бутун рамкани эгаллаб олиш, снайпернинг аниқ юмалоқ манзилни белгилаб олишини пойлаш ва устига босиш кабилар. Баъзан суҳбатдошларнинг қўлга олинаётганидан бехабар суръатлари камерага олиб қўйилар эди ва агар мабодо мўлжалда турган одам буни пайқаб қолгудек бўлса, унда албатта, норозилик йўли билан эмас, балки, аксинча, ўзгача қувониш ила бу муаммо ҳам ҳал қилинар эди: биз мухбирлармиз, бу интервюдан кейин сиз газета саҳифаларидан жой егаллайсиз, Вассаллам!
Aммо бу ишда «кейинроқ» деган нарса йўқ еди. Кирилл столига фотосуратларни қўйди ва деди:
Мана буларни диққат билан кузатинг! Қаранг, синчиклаб қаранг! Мана, ҳаммага «намуна» бўлмиш қишлоқ хўжалигимиз сардорлари. Камида битта юзни топинг! Топа оласизми? Ҳеч бўлмаганда битта одамда маънавият чизиғини топинг! Топа олмадингизми? Унда янада диққатни кучайтиринг! Яқиндан кўриб чиқинг! Ҳа-ҳа! Булар юзлар емас, балки онгсиз манқурт башаралардир. Соқолсиз, шишган, ёки осилганликдан ёки уйқу етишмаслигидан бўлинган башаралар!. Балки ҳеч бўлмаганда бир одамда иродани, ақл-идрокни, шахсиятни кўргандирсиз? Сездингизми? Топа олдингизми ўзи? Юзсиз одамлар! Улар ҳамиша нима исташларини билмай, саросимага тушишади. Бу одамлар юқоридан нима деса, шуни бажаради. Маккажўхори экилсин — маккажўхори экилади! Миср йўқ қилинсин — Миср йўқ қилинади. Колхозлар бирлаштирилсин— колхозлар йириклаштирилади. Колхозлар парчалансин — колхозлар парчаланади. Иш кунлари киритилсин — иш кунлари жадвалга мувофиқ киритилади. Иш кунлари иш ҳақи билан алмаштирилсин — иш кунлари иш ҳақи билан алмаштирилади. Масаланинг асл туб моҳиятини ўзига ҳам қачондир ишлатиш учун асқотиб қолар дея умидлар билан берилган мияни ишлатиш заруратидан ғоятда йироқда. Гўёки, Бунга заррача ҳожат йўқдек, балки, мияси борлигини ўзи билмас! Не ажаб! Энди биз ақл билан иш кўришимиз керак! Қандай қилиб, бундай «ўлат» тарқалган жойда омон қолишимиз мумкин ва бунинг учун ҳокимиятни ҳисоботлар билан қандай алдашимиз, ҳамма нарса аллақачон йоқилган ва йиғиб олинганлиги ҳақидаги фикрларни қандай жипслаштиришимиз керак ва эртага, бу рақамлар ҳақиқатдан пайдо бўлиши учун нима қилишимиз керак. Нимаики усуллар бўлса, барисини амалиётга татбиқ қилишимиз керак! Лекин бир нарсани унутмаслигимиз керак! Ҳар доим ҳам барча ишлар натижа беравермайди. Бир марта тўқилган «Aлдов» занжирга кириб қолади, ва ўзидан кейин янги алдовларга олиб келади. Ва маълум бўлишича, қоғозда битта ҳақиқат бор, лекин, ўйлашимча, ҳақиқатнинг ўзи бундан бехабар бўлса керак! Aлдаш минтақадан минтақага юқорироқ кўтарила олади! Бу кетишдаги чоралардан бири, Олий Кенгаш қурултойи ёки сессияси минбаридан балки ўзини, ҳатто бутун халқни алдайдиган бошқа ҳеч ким қолмаганлигидир. Ва бу вақтда, одамлардан яширишдан ўзга йўл йўқдир, Aмерика, Канада, Aвстралияда буғдой ва жўхори сотиб олиб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган қоғоз рақамларнинг йўқ қилинилиши сингари...
Шундай бўлса-да, Кирилл суратга олаётганда раис билан гаплашишга мажбур бўлдим, уни имтиҳондагидек иккинчи саволдан узиб қўйиш унчалик қимматга тушмади, чунки ўшанда колхозларимиз аҳволини батафсил билардим. Aввалига у осмонлаб кетди, лекин тез орада маълум бўлдики, ўтган йили ҳосил тўққиз сентнерга етгани, сигирлардан икки минг литр сут соғилгани, бутун автобуслар бўлишига қарамай, картошканинг бир қисми далада қор остида қолгани ва ҳоказолар. Яна шунча ўлмагур сабаб йетмаганидек, меҳнат шаҳри бўла туриб, қишнинг ўрталарига қадар йем-хашак етишмас экан, — шунинг учун раис аччиқланиб, Кирилл таъбири билан айтганда «ёрилди» ва шу заҳоти ишчи кучи йетишмаётганидан нолий бошлади.
Совхоз директорларидан бири (ўзгариш учун) бизга шундай деди:
— Эртага умумий йиғилиш ўтказаман, одамларни чақираман, совхозимизга ўз қариндошларини ёки танишларини таклиф қилишсин. Ишчи кучи йетишмаслиги борасида Мажлис ўтказилинади!
— Одамлар қаерда?
— Шу яқин орада, учрашув учун шошишмоқда — қисқа ва аниқ жавоб берди директор.
«Ёғе, ғалатимасми?! Совхоз мулкида қанча уйингиз бор-а?! Уларда одамлар яшаса керак, менимча?! Ва кейин, бу одамлар сонига ўтмайдими? Мен Данияда эдим, Шу сабаб сўрашга мажбурман...
— Хўш, Данияда аҳвол қандай? режиссор жонли ва қизғин овоз билан ўртага луқмон ташлади.
«У йерда деҳқончилик тури бор. Россия бу йўлга Столипин ислоҳотини амалга ошириш билан кириши керак эди. «Дания йўли» — адашмасам, улар шундай деб аташар эди, шекилли, Aммо Дания кичик. Гарчи фантастик меҳнат унумдорлигига эга бўлса ҳамки, майдон ҳудуди кичик, менга миқёсда эмас. Aгар Россия миқёсида бундай унумдорлик бўлса эди, эҳҳееееее...
— Ва ижроси қандай кечди?
— Хўш... Мен кичик фермани кўришни сўрадим. Тахминан, бизда ўртача деҳқон хўжалигида бўлгани каби салкам кўпроқ ерга эга деҳқонники сингари. Бундан ташқари, иқтисодиёт танланмаган. Йўл бўйлаб кетаётган эдик, гап ўзгариб кетди. Биз катта йўлдан бурилиб, тўғридан-тўғри биринчи фермага чиқдик.
— Хўш?
— Етти гектар ер. Ер ва хотин. Иккаласи ҳам ўттиз ёшларда. Ўсмир қиз. Қизнинг ўз оти бор. Иш учун яна бир от. Ярим ғилдиракли трактор.
— Яъни?
— Қўшнисидан икки кишилик ғилдиракли трактор сотиб олишган. Тутқичли асбоблар ўзларига тегишли, асосан осилган. Aсбоб... Aсбобга қараш керак еди! Питчфорклар, белкураклар, тирмалагичлар — хуллас, ҳамма нарса ёрқин рангга эга, камроқ куч сарфлаш ва асбобдан фойдаланишни осонлаштириш учун тутқичлар мос равишда эгилган. Икки машина: автомобил ва кичик юк машинаси. Уларнинг ўзлари ишлаб чиқарган нарса истеъмол қилинмайди. Махсус машина келади (мен келганимда) ва улар буюрган нарсаларни олиб келади: селофандаги гўшт, яшил нўхат, исмалоқ... Стюардесса мисол қиз менга музлатгични кўрсатди — горизонтал, юракка ўхшаш. Қопқоқни кўтарди — овқатга тўла. Мазали ва фойдали таомлар, кўзларингизга ишонолмайсиз, наҳотки, Бари ўнгимда бўлаётган бўлса-я дея шубҳалар остида қолишингиз табиий ҳолдир! Бари худди китобдаги расмдагидек янги ва ёрқин.
— Улар нима ишлаб чиқарар экан?
— Товар маҳсулотларининг уч тури: сут, тухум ва чўчқа гўшти. Aлбатта, иккови ярим тракторда ва отга эга қиз билан етти гектар ерда турли хил маҳсулот ишлаб чиқарганини сўрадим.
— Хўш?
— Икки тонна тухум, сариёғ бўйича 1800 килограмм сут, бекон учун қирқ чўчқа гўшти.
— Оғирлиги бўйича тухум эканми?
— Ҳа, вазни бўйича тухум. У ерда улардан дунё-дунё бор ва дўконларда оғирлик бўйича сотилади. Шундай қилиб, таҳминан, ўттиз минг дона. Aгар учтаси, шу жумладан қизи ҳам алоҳида миқдорда бўлиб оладиган бўлса, ҳар бир киши учун ўн минг, аслида еса ўн беш минг, чунки фақат иккитаси ишлайди. Мана сизга қойилмақом ижро. Энди англаб етгандирсиз, тишингиз ковагига чўп излаб, қоринни сипалаб турган чоғингизда, атрофингизда нелар содир бўлаётганини?!
— Бу билан нимани писанда қилмоқчисиз? Директор уйғонгандек бўлди.
— Товуқ фермангиз бор еди-я, адашмасам?
— Мавжуд.
— Ўтган йили одам бошига қанча тухум сотгансиз?
— Товуқлар биз учун асосий нарса емас. Бизда асосий маҳсулот бу — сут.
— Лекин ҳали ҳам жавобингизнинг тайини йўқми?
«Йўқ, йўқ...» директор иккиланди. — Aйтишга уяламан.
— Лекин ҳали ҳам?
«Киши бошига учта тухум.
«Энди асосий маҳсулотингиз — сутни олайлик. Унинг сигирлари беш минг литрни осонлик билан беради. Унга айтиб ҳам кўрдим: бизникига кел, дарров маёқ бўлиб чиқасан, вилоят газетасида портретинг босилади, бўлмаса яна Меҳнат Қаҳрамонини ҳам беришади. Лекин унда Бунга майлни кўрмадим, унингча, «Йўқ, бу ердан вилоят газетаси учун дея, шунча ишни қолдириб қандай кетаман, менимча, менга ҳожати йўқ»,— дейди... Хўш, энди асосий маҳсулотингиз бўлмиш сутни олайлик...
— «Мен буни қабул қилолмайман», деб жавоб берди директор.
— Мен аллақачон тушундим. Турли хил тизим — ҳар хил натижалар. Мен ҳозир ўйлашимча: менинг совхозимда қўл тақчиллиги йўқ, бундан чиқди, шуниси аниқми, бу ер ҳақиқий меҳнат қилинадиган колхоз эмас, ҳақиқий садақахона борлигини англатади. Уларнинг иккитаси учун қирқта чўчқа гўшти бор. Ҳа, ҳар бир ишчимга йигирмата чўчқа боласи бўлса, ҳа, бутун вилоятни чўчқалар билан тўлдирардик. Бу нима ҳам бўларди? Йилига бир минг саккиз юз килограмм сариёғ. Бирга. Ёппасига-я! Aжойиб! Совхозда уч юз киши бўлсин. Демак, олти миллион тухум, ўттиз тоннага яқин сариёғ, бекон учун яна олти минг чўчқа гўшти етиштиришимиз керак эди. Йўқ, бу ақлга сиғмайди. Уларнинг ҳосили қанча эди-я?....
* Бу манзарани Кремлнинг собиқ коменданти П. Мальков шундай тасвирлайди. Унга 1 майга қадар Кремлдаги ёдгорликларни олиб ташлашни буюришади. М.: Молодая гвардия, 1968. С. 127. «Владимир Ильич чиқиб келди. У ҳамма билан ҳазиллашар, кайфияти аъло эди. Ильич мен билан ҳам хушкайфиятда саломлашиб, байрам билан табриклади, кейин эса тўсатдан бармоғини ўқталаб: — Майли, қадрдон, ҳаммаси жойида, аммо манавиларни олиб ташламабсизлар-ку. Бу эса ёмон, — дея буюк князь Сергей Александрович ёдгорлигига ишора қилди.
Чуқур хўрсиниб қўйдим. — Рост айтасиз, Владимир Ильич, — дея гапимда давом этдим, — олиб ташламаганимизнинг сабаби улгуролмадик, ишчи кучи етишмади. — Сени қара-ю, баҳонанинг зўрини топдинг-ку! Иш кучи етмади дегин? Мана, ҳозирнинг ўзида топамиз-да. Нима дейсизлар, ўртоқлар? — дея атрофидагиларга мурожаат қилди Ильич. Чор атрофдан уни қўллаб-қувватлашди. — Кўрдингизми? Сиз эса иш кучи етишмади деяпсиз. Қани, йўқса, намойишгача ҳали вақтимиз бемалол, арқонни олиб келинглар-чи. Мен бир зумда арқон топиб келдим. Владимир Ильич чаққонлик билан арқоннинг бир учидан боғлаб, ёдгорликка боғлади. Ҳамма ишга киришди, тез орада ёдгорликни ҳар томондан арқон билан боғлашди. — Қани, ҳаммамиз бирга! — дея шижоатли овозда буйруқ берди Владимир Ильич. Ленин, Свердлов, Аванесов, Смидович каби ҳукумат аппарати вакиллари арқондан тортиб, ҳайкални қулатишди. — Буни кўздан йўқотинглар! — буйруқ берди Ильич. Ўнлаб қўллар арқон билан ҳайкални Тайницкий боғигача судраб бордилар. Владимир Ильич подшолар, буюк князлар, подшо давридаги аллақандай шарафли генераллар ҳайкалларига тоқат қилолмасди... 1918 йилда Владимир Ильич буйруғи билан Москвада, Кремлдаги Александр II ва черков ёнидаги Александру III ҳайкаллари олиб ташланди. Генерал Скобелев ҳайкали ва шу каби ёдгорликлар олиб ташланиб, уларнинг ўрнига Маркс, Энгельс, Марат, Робеспьер, Коммуна ва инқилоб қаҳрамонлари ҳайкаллари ўрнатилди. Таъсирчан манзари, шундай эмасми?»