Захирадаги зобит кўрсатиб тилла тишин...
* * *
Захирадаги зобит кўрсатиб тилла тишин,
Собиқ жарроҳ суфрага стаканни ағдарар.
Бир меҳмон қўзиқорин газак қилар олмай тин,
Маъшуқалар рақс этиб, бетакаллуф чайқалар.
Кимнидир бургутвачча атамишлар астойдил,
Зиёфат боиси не, эслай олмасди ҳеч ким.
Бир актёр тезда содир бўлар балодан ғофил,
Пальтосин ечар эди қўшни уйда ҳорғин, жим.
Захирадаги зобит Фарангистонда — капрал,*
Жарроҳ, актёр Марселда сотувчиликка ярар.
Дарча тагида ётган жулдурпўш гадо азал
Ўзни зобит санашин уларга қандай айтар?
* Кичик қўмондонлик штабининг ҳарбий унвони ва дунёнинг бир қатор давлатлари қуролли кучларидаги энг паст офицер




