Ғамхўр тери ичра узун хорда қалинлашган он...
* * *
Ғамхўр тери ичра узун хорда қалинлашган он
иккинчи санага қолип қуярди тақвим цехи.
«Бу ҳаёт — ишқ ҳақида» деб йўлакда қилар эълон,
менинг етилган жисмим кунора борар ўсиб.
Кўпирди тантиқ болада ҳали ҳеч оқмаган қон
Ва доя ишга доир сўзини айтганида,
Мен қутладим оламни кўримсиз танам билан,
Чугуевлик кимса Курск вокзалин қутлагандек.
Меҳнатталаб ер юксалар уруш вайронасидан,
Деворда юрар соқчилар Невадан Болқон қадар.
Мангу кар юртда ўзимнинг валий овозим учун
туғилиш ҳуқуқим бериб, англаганим не ахир?
Ўрмон жаннатидан жарчи бўлиб бордим кентларга —
қандай ранжитарди мени саройча аҳлоқ-одоб,
қандай ўч олар эдим, савалаб жирканч сўзни —
оқар қон тезлигида тонгда манежга ҳайдаб.
Бу ҳаёт — ғилдирак, фақат қўлни боғлаган тўғин,
қудуққа чўккан юлдуздай, бу ҳаёт — ишқ ҳақида.
Ким учун яшаяпман мен, чинқиряпман ким учун,
юзлаб поезд эсдан оғиб чинқирётган вокзалда?





