Бодринг палаклари, шиша матрап...

* * * Бодринг палаклари, шиша матрап; бундан сўнг ниначи танаси нохос сеҳрли таёқча эмас, ақлидан озган Паганини камони, холос. Иссиқхона қорни, гўнг тафти аро қуюқ стакатто янрайди кун-тун — юз марталаб такоро этилгай, гўё бир мовий чачвонни синдириш учун. Осмон, жарлик аро ошкор бўлган сир акси — тўоачилик, инжиқликдир, бас, азоб, оҳанг — фано, борлиқ орадир ва у каприс шаклида нафас.