Бинолар, бинолар, бинолар узра...
* * *
Бинолар, бинолар, бинолар узра
ложувард булутлар осилган озод —
улар қоладирлар, ана, биз ила
умрбод, умрбод, умрбод.
Фақат буғ, фақат кўк ранглар ичра оқ
маҳобатли тошли плита узра...
ҳеч қачон ҳеч қайга бўлмагаймиз йўқ,
ҳам қаттиқ, ҳам мўртмиз гранитдан кўра.
Майлига, дарз кетсин қобиқларимиз,
геометрияси ерлик ҳаётнинг, —
қиё боқ, ўп, куйсин ол лабларимиз,
бергил қўлларингни, мен ила қолгин.
Бизлар бир-биримизни гар ташлаб кетсак,
сен ўз қанотингда ол, олиб кетгин
фақат буғ, фақат кўк ранглар ичра оқ,
ложувард, оқ-оппоқ ва кўкни...





