Биз бутун оламликмас, вилоятликмиз, холос...
* * *
Т. Кабировга
Биз бутун оламликмас, вилоятликмиз, холос,
Бизнинг кўлам ҳу ўша куйган қайинга қадар.
Бир амаллаб сўзга сўз боғланиб олар бехос,
Биздаги аёз уни ногаҳон тутиб қолар.
Лойли ботқоғимизнинг лойхўрагимиз бизлар,
Мен бу ўчоқбошини ҳар ҳолатда танийман.
Ва ўткинчи дарбадар касларга ростдан агар
кўк Дунайга йўл олсанг, ё енгилтак Сенага,
мағрур Тибр бўлса ҳам, узоқлик қилар, дейман.
Буюмларингиз йўлда қаровсиз қўйманг, тайин.
Бунда эркаклар олар яхшилаб «ҳалиги»дан,
Хотинлар бўш челакни ташийдилар атайин.
Дунай ёки Тибрдан сув олсангиз сиз агар,
ёдланг аёзда бизнинг туманлик хонанишин
қўшиқчи шоирлардан ўзи юргувчи сўзлар.
Дунайда ўйилган муз ичра атиргул ўсар.