Муз — хиёнат сувда. Оёқ — қўрқувдан карахт...
* * *
Муз — хиёнат сувда. Оёқ — қўрқувдан карахт,
Шаксиз элтар мени зулмат ўлкасига бахт.
Не ҳол? Билмам ўзгаришлар аслин кеча-кун,
Кўз пирпирар, билмам: кимман энди, не учун?
Четан, қайиқ, қум, қиёқ ўт йитди бенишон...
Кинонинг энг муҳим қисми қирқилгансимон.
Қўшнилар кўз ўнги, мошин, итлар аро лек —
Тонг ҳам, шом ҳам бошланмайди одатдагидек.
Бизбизакдай чарх урмасдан олмоқ маҳол тин,
Қувган каби, ортда солар япроқлар шовқин.
Чақмоқ, бўри, от ва қаттол ёвлардир ошно...
Кўз очасан — Волгада тик соҳиллар аро...
Ё Раб! Ўйиқ, муз қоялар, соҳил бурни тик...
Ундан нари кино — муҳим парчаси кесик...



