Равоқли ибодатхона

Судакс қалъасида, асосий дарвозадан чапга девор бурчагигача, юқорига борилса, дастлабки беғам томошабин-сайёҳнинг кўзига ташланмайдиган ягона устуннинг оғзидаги туртиб чиққан тишлар ва саккиз қиррали ярим шар гумбаз остида Тангри таолонинг байти бу ерга тилларидан сира такбир тушмасдан, соҳилга урилган тўлқинлар каби кетма-кет кириб келадилар Муҳаммаднинг издошлари улар «ло илоҳа иллаллоҳ» дея чўзиб айтадилар; Лигурийск пучмоқларидан, тор сўқмоқлар бўйлаб зиёратчилар келади «Патэр ностэр» ни баралла айта бу ўлик такбирни такрорлашади; олис заминдан «Шма Исраэль»ни ҳам айта келарлар улар қадимий номага таянадилар, ундаги ҳарфлар бармоқ билан санайдиган даражада оз; бутун баҳру барни забт этганлар «Отче наш» —«Падари бузрукворимиз»ни такрорлаганча илмоқлар ва ишораларга ишонадилар; Қаҳрли Мартиннинг издошлари «Фатэр унзэр»нинг меросхўрлари; Ягона Тангри таолони шарафлаб, қадимий Нуҳ соҳилидан чиқиб кулфатхоналардан чиқиб келганлар, «Хайр мэр»ни қатъият билан такрорлайди ва қайғуларини ардоқлайдилар, ҳукмга бўйсунмайдиган кўчатни ҳам. барча тоифалар бу ерда бўлган, ҳозир эса саккиздан саккизгача очиқ музей, бу ердаги лавҳалар, меҳроб, девордаги хилма-хил битиклар, музейга кириш бепул ҳамда бутун тарқоқ инсониятнинг ёлворишларига Тангри таоло бир хилда қулоқ тутади.