Бўм-бўш сўзларнинг хом ашёсидан ҳам...
* * *
Бўм-бўш сўзларнинг хом ашёсидан ҳам,
бўлмағур нарсалар ҳақида нуқул
шеър ёзилса яхши бўлар ҳар қадам
маънисизликлардан — кулгули буткул
қўсқи матоҳлардан, бўшлиқдан бот-бот
аҳмоқнинг алжираб турган тилидан
чиққан ҳар балонинг бахтиёр ва шод
сўзларнинг тўзғиган парчаларидан, —
бадқовоқ Хармсни қолдириб ҳайрон,
шишанинг бошига шеър етмасайди,
шунчаки, нур ёки елвизаксимон
шундоқ ёнларидан ўтиб кетсайди,
кечиккан нур каби сирпанди нари,
ишқорли булутдек — муаллақ кўкда,
шаҳар чангидаги озон сингари
қанийди, елвизак мисоли ўтса.





