Кефир

 

Уйда Мефистофель каби юраман.
Шундай ҳолда менга келма бетма-бет.
Ҳамда менинг қонхўр ва ўйчан чеҳрам
титратиб юборар ёримни. Кет, кет!

Бошқа пайт бошқача бўламан буткул.
Музлаткични очиб муздай қотгум тек.
Не истардим? Билмам. Ёки боқаман
мен соатга ўйчан, Наполеондек.

Музлаткичдан тарвуз ахтарганмидим?
Нега, нега хонага чопдим?
Исқирт муза шипчир: «Пахтавон милтиқ».
Зефир, эфир... Қисқаси, топдим.