Олмaли ғоз

— Хоним, ҳаммаси менда қандай бошланганини айтиб беришимни истайсизми? Майли, диктофоннингизни ёқа қолинг. Мабодо чексам қаршимасмисиз: Демак, Хуллас, 1993 йилнинг оч ёзи ва кейин оч кузини тасаввур қилинг. Октябрь. Москва чеккасидаги Лопатниково қишлоғи. Хонада, деразаси боғ томонга очилган, унинг ёнида, кўзойнак таққан бир киши ўтирибди ва тамаки чекяпти. Стол усти китоблари билан тўла.

У филология фанлари номзоди, Педагогика институти ўқитувчиси. Иван Бунин ижоди бўйича бир қатор маърузалар тайёрламоқда. Унинг кайфияти расво. Пул етишмаслигидан азобланади. Бу йил ўн беш йилдан бери ёзда илк марта оиласи билан жанубга дам олгани боролмади ва таътилни қишлоқда қайнонасиникида ўтказишга мажбур бўлди. Қайнонаси яхши одам, қайнона-қайнотаси у яхши пул топмаса-да, ишини ҳурмат қилишади, боғда унга халал бермай жимгина томорқада ишлаб юришади.

Хотин шаҳарда ишлайди. У ҳам эрининг касбига ҳурмат билан ёндашади, лекин аёлнинг сабри чегарасига етиб келаётир. Буни филолог билади. У, шунингдек, ҳеч қандай маъруза курси, ҳатто энг зўри ҳам, ҳозир оиласининг молиявий аҳволини яхшилай олмаслигини билади. У сигарет қолдиғини отиш учун деразага ўгирилиб, дарахтлар орасида қайнонасининг қўшниси, соғлом, баҳайбат қиёфали, барча нафақадаги полициячилар каби қувноқ, Ғоз лақабли эркакни кўрди. «Келинг, ичамиз», деб ишора қилди қўшни қўли билан. Фан кандидатининг зиёли қалбида ҳар хил «халқ олдига бориш»дан жирканиш истаги билан бирга, шу тобда ҳар нарсага тупуриб, охир-оқибат тўйиб ичишу маст бўлиш хоҳиши қизғин кураш олиб борарди. Ичиш устун келди ва у деразадан чиқиб, қувноқ полициячининг ёнига борди, сўнг иккиси Лопатниковода таътилни ўтказаётган кранчи Степанич билан бирга дарахт тагида ўтиришди.

Улар Ғознинг томарқасидаги олхўри остида жойлашиб олди. Эркаклар чин дилдан маза қилиб ўтирди, полициячи ажойиб ҳикоячи бўлиб чиқди ва унинг бисотида жуда кўп ақл бовар қилмас ҳикоялар бор эди. Степанич ҳайратдан қичқириб юборди:

— Ҳа, гапларингни ёзиш олиш керак.

— Филолог буни ёзиб қўйсангиз яхши бўларди, — деб у бош ирғаб қўйди.

Икки шишадан кейин яна давом этиши кераклиги ҳақида масала пайдо бўлди. Кандидат аянчли вазиятда эканлигини даҳшат ичра тушунди. Пул чиқариш навбати унга етганди, чўнтагида бир тийин ҳам йўқ. Қайнонасидан оласизми? Ундан кўра ўзини осгани минг марта яхши. Унинг ранги бўздай оқариб, қизарди ва «кейинги сафар» дея ғўлдиради. Кранчи жонига ора кирди.

— Нимани кутиб турибмиз? — Ҳозироқ олма сотамиз тамом, бу жуда яхши иш бўлади.

Кандидат бу режадан хурсанд бўлди. Ахир қайнонасининг томорқаси ерда тўкилиб ётган олмалар билан тўла.

— Aлбатта сотамиз. — деди номзод. Степанич ўз уйига қараб югурди, сумкалару пасти металл сеткадан қилинган махсус челакни олиб келди. Бу қудуқда ифлосланган меваларни ювиш учун қулай эди. Ярим соатдан кейин Степанич уч қувноқ савдогарни ва тўрт қоп олмани Москвага олиб кетди. Шаҳар атиги бир ярим километр узоқликда эди. Деҳқон бозори аввалги саноат комбинати биноси ёнида эди. Сотувчилар қутиларни тескари томонини қўйиб, мавсумга қараб кўкатлар, турп, олма, резаворлар, олхўри сингари полизу экинларию меваларни сотишарди. Савдо, асосан, ўндан ортиқ кампирлар савдо қиларди. Олма ортилган Запорожец бозорга ўқда отилиб кирди.

Ғоз ва Степанич бир зумда нафақат маҳаллий савдо услубини, балки нарх сиёсатини ҳам синдиришди. Кампирлар бир килограмм олма учун икки юз еллик рубль (93 г) олаётганда, милиционер ва кранчи юз йигирма, юз рублдан сотишди. Машинанинг орқа томонида филолог ўтирган эди. У бу ерда ўзини ноқулай ҳис қилаётди, лекин... келишга келди, энди қаерга қочиб қутулади.

Кекса рақобатчи аёллар шикоятомуз нолиб, қарғашни бошлаганда, унга яна ҳам ноқулай бўлди. Бундай сўкишларнинг кўпи кранчига тегди. Степанич ва Ғоз навбатма-навбат харидорларни харидорларнинг сумкасини тўлдириб, бериб юборишарди. Қоплар тезда бўшади. Озодлик соати яқинлашиб қолди.

Олмалардан бор-йўғи йигирма килограмм қолганда, бинонинг бурчагида бир хил кийинган, гавдали кўринишидан жиддий ва қўпол икки йигит пайдо бўлди. Кандидатнинг юраги музлагандай бўлди. У ўзидаги қочиш истагини аранг енгди ва дарҳол уни енгганига пушаймон бўлди. Йигитлар ҳеч иккиланмай милиционерга яқинлашди. Иккиси жиддий туриб, Степанич ва Ғозга тикилиб туришди. Собиқ милиционер икки қўли билан челакнинг пастки қисмини ушлаб турарди, у хотиржам ўрнидан турди, кранчининг асабийлашаётгани аниқ эди.

— Ҳар биридан биттадан. — деди бир йигит.

— Нима учун? — бепарволик билан сўради Ғоз. Йигитлар «жой учун» учун тўлов тўлашни талаб қилишаётган экан, милиционер нима учун тўлаш кераклигини тушунмасди. «Олма меники, лекин жой ҳамманики». Кампирлар бу манзарани қизиқиш билан томоша қилиб туришди. Иккинчи йигит кўйлаги чўнтагидан муштини чиқарди, бу муштда нимадир бор эди, қуёш нурида ялтироқ пичоқ учиб чиқди. У Степаничнинг қорнига тиралди. Ўзини йўқотиб қўйган эркак «ҳозир, ҳозир», деб минғирлаб қўйди, сўнг орқага чекинишни бошлади, ярми бўш қопга урилди, сўнг чалқанча йиқилди ва бирдан оёқлари олдинга сурилди, оғир этикининг товонини пичоқ тутган йигитнинг тўпиқ суягига қаттиқ урилди, у бўғиқ оҳангда сўкиниб, қўлини пастга тушириб, ерга чўкди.

Собиқ милиционер бу қарши ҳужумнинг бошланиши деб ўйлаб, ўзиникини бошлади. Биринчи йигитнинг бошига челак билан даҳшатли зарба берди. Тўғрироғи, челакнинг пастки қисми билан. Симтўри ёрилиб, челак бандитнинг бошидан танасига кириб қолди ва юзини тирнади. Қароқчи баланд овоз билан қичқирди ва қочишга шошилди, лекин у ҳеч нарсани кўрмагани учун бошини симёғочга уриб олди, сўнг йиқилди, ўрнидан сакраб турди ва қочиб кетди. Эпизод бутунлай Голливудга фильмларига айланди, оёғини ушлаб турган йигит, шеригининг уни ташлаб қочиб кетаётганини кўрди ва ўз оғриғини тамоман унутганди. Ғоз эса ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. У иккинчи йигит томон тез қадам ташлади, у ҳануз чўккалаб ўтирар, қўлида эса пичоқни тутиб турарди, миллиционер, бор кучи билан унинг ўша қўли устига оёғини қўйиб, бор кучи билан қадам эзди. Унинг оёғи остида нимадир ғижирлади. Бозорни эгаллаб, сотувчиларни талайдиган қароқчи йигитларнинг шериклари тумтарақай ҳар томонга қараб қочиб кетишди.

Ўша куни кечқурун кандидат китобларини сумкасига ташлаб, шаҳарга жўнади, у шу тариқа юзага келиши мумкин бўлган муаммолардан жимгина қутулди. Кўп ўтмай, қайнонаси касал бўлиб қолди ва бир неча ой касалхонага ётқизилди. Лопатниковлар билан барча алоқалар узилди. Бу орада филолог оиласининг моддий аҳволи тобора қийинлашди. Декабргача қишлоқдан келтирилган икки қоп картошка ейилди, филолог яна қишлоққа боришга мажбур бўлган кун келди.

Шу куни у битта мураккаб диссертация учун тақризини тугатмоқчи эди, лекин хотини бу ҳақда эшитишни ҳам хоҳламади, биринчи марта унга пул билан боғлиқ ҳақиқий томошани қўйди. Олим метрода ҳам, автобусда ҳам нафрат ва ғазабдан титраб турди. У охирги бекатда тушди ва йўлга эътибор қилмай, автобуснинг орқа томонидан йўлнинг нариги бетига ўтмоқчи эди, бирдан кутилмаган йўл четига учиб тушди, чунки кандидатни қаердандир пайдо бўлган Мерседес уриб юборганди. Бу «Мерседес» эканлигини у чалқанча ётган вақт радиаторга нигоҳ ташлаб турибоқ тушунганди. Машина эшикларининг очилганини эшитган филолог унинг ҳеч ери қирилиб зарар етмаган бўлишини тилаб, ерда судралиб йўл четига ўтишга уринарди.

— О, олим! — У тепасидан қувноқ, энг асосийси, таниш овозни эшитди, лекин негадир эгасини дарров танимади. Уни ердан кўтариб, силкитишни бошлаганларидан кейин ҳам, бўйнига оқ шарф ўраган, узун қора пальто кийган одамнинг кимлигини аниқлай олмади.

— Танимаяпсанми?

Бироқ кейин кандидат уни таниди. Бу Ғоз исмли собиқ милиционер эди.

— Қанчалар ўзгариб кетибсан? — сўради филолог пальто, шарф ва Мерседесни назарда тутиб.

— Бу мақсад туфайли? Кетдик, мен сенга айтиб бераман. — Ғоз гориллага ўхшаш ҳайдовчига ўгирилиб, буйруқ берди. — «Aврора»га.

— Қанақа «Aврора»?

— Бу менинг тунги клубим. Ҳозирча бошқа савол берма, буни тез орада билиб оласан.

Мерседес тезда йўлга тушди.

— Ечин, ҳозирча бу ер бўш. Чунки ҳали эрталаб.

Эснаб турган, лекин чаққон гардеробчи йигит бир ишора билан филологнинг шарфини олди.

— У ерда иккита ажойиб столим бор, — Ғоз гардеробнинг чап томонига ишора қилди, — биллярд столлари, лекин, одатда, эрталаблари уларнинг устида хизматчилар ухлайди. Қўшни хонада қарта ўйналади.

— Рулеткангиз борми? — Негадир меҳмон сўради.

— Aлбатта. Фақат айлантириш учун кечқурунгача қолишингга тўғри келади. Ҳозир ҳамма хизматкорлар уйқуда. Кетдик бу томонга. У ерда бар бор.

Сукунат, деразалардаги бинафшаранг пардалар, шамдонлар. Ғоз чаққонлик билан юриб, энг чеккадаги столга борди, официантга ҳаводан қўлларини айлантириб, «қадрдон дўсти»ни меҳмон қилмоқчилигини тушунтирди.

— Ўтир, олим.

Қаердандир нафақат иштаҳани очадиган, балки бир нигоҳда қараб туриб, қиммат овқат олиб келинган эди. Кандидатнинг ёнига қўйилган қадаҳдан хушбўй ичимлик билан тўлдирди.

— Курвуазер, коньяк, келинг, қадаҳларимизни чўқиштирамиз.

— Майли... қани қулоғим сизда.

— Ҳозир. Қани ҳаммангиз бу ердан туёғингизни шиқиллатиб қолинглар. Охирги гап стол атрофида айланиб юрган официантга айтилган эди.

Филолог коньякни охиригача симирди. Оғзига бир бўлак оқ балиқни ташлаб, унга қулоқ сола бошлади.

— Хўш, ўша пайтда қандай савдо қилганимизни эслайсанми? Биз икки кун юрдик, пул ниҳоят тугади ва мен яна бу ишни такрорлашга қарор қилдим. Степанич дастлаб қаршилик кўрсатди, кейин билсам, бу воқеага қадар у ўзи бу итларга пул берган, аммо энди у қўрқади. Майли, дедим мен, бу сафар урушмаймиз, тўлаймиз. Яна учта қопни юкладик, келяпмиз. Биз савдо-сотиқ қилишни бошлаймиз, кейин бир марта бир кампир ёнимизга келиб, менга бир сумка қўйди. Қарасак пул. Бу нима, мен сўрадим. Бизнинг ўша кунги урушимиздан кейин қароқчилар бозорда қорасини кўрсатмай қўйган экан. Кекса аёллар бизга миннатдорчилик учун ўтган кунлар давомида улушимизни йиғиб қўйиб, бизга беришга қарор қилишибди.

Бу сафар ҳеч ким бизга индамади, мен пулни олмадим, аммо Степанич мендан яширинча пул йиққани бораркан. Ифлос! Чунки биз ундан кейин уч марта бозорга келдик. Мен бундайлар билан дўст бўлмайман. Бутун районнинг сотувчи кампирлари бир иш чиқса, менга айтади, чунки улар энди менинг ҳимоям остида.

Официант қаердандир пайдо бўлди, у шунчаки стол устига қаради, сўнг кулдонни алмаштирди, меҳмоннинг қадаҳини тўлдириш учун шишани олди. Ғоз унга қўполлик билан муносабатда бўлди.

— Кет, мен ўзим.

У дарҳол бир юз эллик грамм қуйди ва улар ичишди.

— Олмалар аллақачон тугаб қолаётган эди. Мени ғам босиб қолди, лекин беҳуда экан. Қарасам, бир куни бозор ёнида қиммат қора машина тўхтади. Ундан уч киши чиқди. Менимча, бу ерда челак билан қутулиб бўлмасди. Энг ёмони учун тайёрлана бошладим. Қандайдир қудратли одам келгани аниқ эди. Машинадан бир чол ёнида иккита барзанги билан тушди. «У менга кетдик», деди ва мен ишқилиб бу охиргиси бўлмасин, дея унинг ортидан эргашдим. Чолнинг кўзлари остида осилиб қолган қоплар бор, у мен билан жиддий гаплашмоқчи эканлиги сезиларди. Биз у билан пиёдалар юриш йўлаги бўйлаб юрдик ва у менга нотўғри йўл тутаётганимни тушунтирди. У бу бозорга парво қилмайди, лекин бу принципиал масала экан, бу ҳудудда, ҳатто товуқлар кўчани қандай кесиб ўтишини шу чол ҳал қиларкан, қандайдир олма сотувчи Ғоз эмас.

— Сен нима дединг?

— Мен нима ҳам дердим, жим турдим. Қўрқувдан тилим оғзимда қуриб қолган эди. Бу амаки билан ҳазиллашишнинг ҳожат йўқлигини дарров сездим. Собиқ милиционерга йўл бўлсин! Уни тушундимми-йўқми, деган мазмунда менга қаради, лекин асабийлашганим учун каминанинг юзида аҳмоқона табассум пайдо бўлди. Унинг юзи оқариб, даҳшатли тусга кириб қолди. «Хўш, майли, деди у менга, ўзинг буни хоҳладинг».

— Демак, бу таҳдид эдими?

— Худди шундай! Ва энг муҳими, буни ҳамма кўриб турганди: кампирлар ҳам, буқалар ҳам. Манзара гўзал эди, у менинг теримдан қандай безак ясашини айтиб берди, мен эса бепарволик билан тиржайиб турибман.

— Кейинчи? Кейин нима бўлди?

— Уйга қайтдим, на тирик ва на ўлик. Ўша куни менинг туғилган куним эди. Икки укамни чақирдим. Виталик Палашевский бозорида қассоб эди, Борка эса божхонада ишларди. Унинг, ҳатто қуроли ҳам бор. Биз ичдик, қаттиқ ичдик, пулимиз бор эди. Мен жасорат топиб, шишани милтиқ билан укаларимни жарликка бошлаб бордим. Барча қўрқувлар енгилди. Мен осонликча таслим бўлмайман, ўйладим! Кўрамиз, ким ғалаба қозонади! Улар эрталаб етиб келди

— Буқаларми?

— Йўқ, вилоят бўлимидан. Учаламизни ҳам шаҳарга олиб кетишди ва уч сутка камерага тиқишди. Нима учун деб ўйлайман ўзимча! Менда овчилик гувоҳномаси бор, жамоатчилик тегишли қоидаларни бузганим йўқ. Улар бизни икки кун ушлаб турди, кейин сержант ўз навбатчилигига ишга чиқиб, вазиятни тушунтирди, биз у билан бирга ишлагандик. Кейин билсам, туғилган кунимда кимдир ўша куни безорда менга таҳдид қилган одамни икки барзангиси билан бирга машинасининг ичида портлатиб юборган. Мен укаларим билан жарда шўхлик қилаётган пайтимда. Чол билан бир тансоқчи жойида ўлган, иккинчиси ўлимидан олдин айтишга муваффақ бўлибди, унинг чўқинтирган отаси бир кун олдин мен билан, Ғоз билан бозор масаласи туфайли қаттиқ жанжаллашиб қолганимизни айтибди.

— Лекин бу тасодиф!

— Aммо бунга ҳеч ким ишонмайди! — деди Гус даҳшат ичра пичирлаб. — Қисқаси, мени бироз ҳурмат билан ҳам қўйиб юборишди. Aтрофимдагилар орасида менга муносабат ўзгарди. Олдин кўрмаганга оладиган одамлар ҳам менга салом беришни бошлади. Умуман олганда, ўша қароқчини камина портлатганига қатъий ишонди.

— Сен тушунтиришга ҳаракат қилдингми?

— Кимга?! Қандай?! Мен биродарларим билан гаплашишга уриндим, лекин улар кулди. «Шубҳали», дейишади. Мен ҳозирча кетишга қарор қилдим. Твердаги холамникига. Нарсаларимни йиғиштирдим. Кейин бир йигит менинг олдимга келиб, мен билан гаплашишни хоҳлайдиган одамлар борлигини айтди...

Саня пешонасини қўли билан уқалаб қўйди, сигарет тутатди, яқин атрофда официант бор-йўқлигини билиш учун атрофга қаради.

— Мен гаплашгани бордим. Суҳбат ҳозир биз сен билан ўтирган ўтирган шу столда бўлиб ўтди. Мен билан уч киши учрашди, сен уларни танимайсан ва танимайсан. Узоқ вақт мени кузатишган. Мен индамадим, кейин рад этдим. Мен ҳеч нарсага даъво қилмайман, уларнинг жиноят оламидан каминага ҳеч нарса керак эмасди, мен бир оиласи билан тинчгина яшайдиган одам. Мен уларга ҳамма нарсани тўғри тушунтирдим, деб ўйладим, яъни мен секин уйга қайтаман, нафақага чиққанман, биродарларим билан жиноий гуруҳим борлигига ишора қилишга қарор қилдим. Таҳдид қилманг, дейишди. Ва мен жоиз бўлса, таҳдид қилиш нарёқда турсин, ўзимни уларнинг оёқлари остига ташлашга тайёр эдим, таҳдид қилиш хаёлимда йўқ эди, аксинча, ўзимдан қўрқардим, фақат мени қўйиб юборишса бўлди эди. Улар ўзаро маслаҳатлашишди: «Майли, агар бизнинг ишимизга аралашмасанг, биз сенга шу клубни берамиз, сен уни шундоғам қўлга киритган эдинг», дейишди. Ва шундан бери...

Официант яна пайдо бўлди, у иссиқ таомни қачон тортишни сўраш учун келган эди. Ғоз ғазабини аранг босаётгани кўриниб турарди.

— Бу ердан кет.

— Нега официантларни ёқтирмайсан?

— Нафақат уларни, балки ҳайдовчилар, ҳаммом хизматчилари, фоҳишалар, маркерларни ҳам. Эшитишга қодир бўлган ҳамма одамни. Тасаввур қил, агар кимдир ҳақиқатда кимлигимни билса, нима бўлади!

— Ҳа.

— Ҳамма гап шунда. Мен сени кўриб хурсанд бўлиб кетдим, ҳеч бўлмаганда гаплашиш мумкинлигидан бошим осмонга етди. Хотиним мени бир қиз билан тутиб олди ва дарров ажралиб кетди! Мен унга ва қизимга квартира ва машина сотиб олиб бердим, ҳозир ёлғизман. Степанич мени қанчалик ёввойи кўринмасин, мени авторитет, деб билишади.

— Ҳа. — деди филолог.

— Баъзан олдимга келиб тур, балки бу ерда баъзан чин жўралардай ўтирамиз. Қўрқма, мен пул тиқишитирмайман, сиз бунақа одам эмаслигингни тушунаман. Баъзан ҳаёт учун ичиб турамиз.

Кандидат уйига маст ҳолда, картошкасиз, лекин гуллар билан қайтди, У катта жанжалдан қочди. У олма сотувчи мафия бошлиғи билан учрашганини айтиб, ухлаб қолди. Кечаси уйғонган филологнинг рафиқаси тўсатдан эрининг ёнида йўқлигини пайқаб, ошхонага югурди ва у столда ўтириб, банкадан тузланган помидорларни олиб, еяётганини кўрди. Унинг юзи ўйчан эди.

— Сенга нима бўлди? — Буниннинг хотини қўрқиб кетди.

— Ҳаётимни ўзгартиришга қарор қилдим, — жавоб берди эр.

Хотин йиғлаб юборди.

— Борма, азизим, қароқчилик қилма, Биз бир кунимизни кўриб кетамиз.

— Тушунарли, — деди мухбир диктофонни ўчириб, — Бунин кандидатликни ташлаб, оиласини боқиш учун детектив ҳикоялар ёзишни бошлаган.

Кабинет эгаси трубкани оғзидан олиб, оҳиста кулдонга тақиллатди.

— Ҳақиқатан ҳам, мен тасвирлаган воқеалардан тахминан олти ой ўтгач, бир тижорат нашриётида «Олма сотувчи Ғоз» номли детектив роман нашр этилди. Aммо унинг муаллифи кандидат эмас, балки... собиқ милиционер эди.

— Ҳа? Мени чув тушурдингизми? Сиз менга шундай сўзладингизки, бош қаҳрамон филолог, деб ўйладим.

— Биласизми, мен ўнлаб детектив ҳикоялар ёздим ва ҳозир кутилмаган якунлар ўз-ўзидан юзага келади. Бунин бўйича мутахассис ҳақиқатан ҳам ҳаётини ўзгартирди. Танқидчига айланди. Энди у китобларим ҳақида мақолалар ёзади. Мен унга яхши пул тўлайман.

— Тушунарли бари, фақат битта нарса тушунарсиз. Казинонгиз бор пайтда нега сиз адабиёт билан шуғулландингиз. Нечта роман ёзманг барибир бунча пул ишлолмайсиз.

— Тўғри. Гап шундаки, казинони тез орада мендан олиб кетишди. Афтидан, кимдир менинг аҳмоқона гапларимни эшитиб турган кўринади. Яхшиямки, ўлдириб қўйишмади. Бу воқеа мени лойдан юқорига кўтарди, юқоридан тағин ерга олиб урди.

Мухбир қиз ўрнидан турди.

— Ажойиб ҳикоя! Романингизда фақат бир нарса ёқмайди. Бундан ҳам қисқароқ ном топиш керак эди. «Антовлар олмаси».

— Гапингизга қўшиламан. Мен ҳам шундай қилмоқчи эдим, бироқ кандидат икки оёғини бир этикка тиқиб олдим. Мабодо рад қилсам, иккиланмай ўлдиради. Мен унга ишондим. Мана шундай яшайман: бир томонда — бандитлар, иккинчи томонда — Бунин.