Аҳмоқона саволлар
Қизиқ —
ҳақиқатан галактикалар
бир-биридан қўрқиб қочадиларми?
Динозаврлар чиндан
танк давригача
тирик қолмаслик-чун ўлиб кетганми?
Ростмикан маймунлар полициянинг
унсиз назорати остида
одамга айланиб қолгани?
Наҳот Ҳавво бирдан ўзини
бегона боғ ичра ҳис этиб,
узиб олган бўлса дарахтдан
яхшилик, ёмонлик мевасин?
Агар миллиардлар қодир бўлсалар,
минглар учун ҳамма нарсага,
миллионлар қарздор эмасми
миллиардлардан?
Атлантида унинг ҳукмрон қатлами
Архимед қонуни бузилганидан
чўкиб кетмадимикан?
Табиатан инсон учун атайин
мана шундай ўлчам берилдими,
ҳимоялаш учун уни бемаза
микроблардан,
мафтункор юлдузлардан?
Қачон аҳмоқона шу саволларга
топамиз биз доно жавоблар?





