Эгасиз боғ сўлғин, кўтаролмас қад...

* * * Эгасиз боғ сўлғин, кўтаролмас қад, атиргулни ўрар, қичитқин эмас, ўсар хонакимас, хашаки нўхат, олча ва олхўри ўсган бу жойда гуллаб-яшнар энди қушқўнмас. Куйиб кетган ёғоч ҳавозаларнинг ортидаги чиқитхонага у дам банг билан найчалар ортида ожиз гирдобни янгратар граммофон ҳам пучмоқларда олисдан-олис. Зулм улкандир, аммо ваҳму қўрқув оз, зеро сояларнинг мулкида чопган ебтўймас Нол белгиси нохос ўзига бир иссиқ жой топган. Энди ўзинг ўйлаб кўр бир-бир, эй сен, тараққиёт овсари, секин. Булардан сўнг не бўлар ахир, уйқу, ботқоқ, ўрмондан кейин... Лирикадан кейин. Достондан кейин.