Қора ҳошияли...

* * * Қора ҳошияли оппоқ ҳамда кўк. Нуқта ва чизиқлар бўлиб қолди кул. Тутун бўлган — қисмат, у меним эди, севганларим эди ва сеним эди. Зап аҳмоқлик эди, қўлдан келмади. Қувонч ҳамда ғазаб. Бўлди, бўлмади. Мусиқа, мусиқа, маъбад, сиғиниш, мусиқа, мусиқа. Рашк ва соғиниш. Заиф милтиллаши алвон оловнинг. «Нишон»дан юлиб ол ушбу қоғозни.