Апрель ямблари



Бир умр тингладим сув шилдирашин,
Мўъжаз фавворага ўтганча сакраб,
Тўкилгунча тийра ҳавзалар аро
Каштанда шамларни айланиб учиб,
Ҳавзага чириллаб тўкилгунча то
Омонат юлдузлар чўзилган йўлга
Шуъласин таратиб, сочгандек зиё.

Бир умр ўлимга дедим: келаман.
Танишгани келдим апрелда, мана,
Шу совуқ, қуёшли йилда ой аранг
Кўкарган булутлар аро пишиллаб
Нафас олаётган чоғида яна,
Туманли шишалар ичра кезгувчи
Юлдузлар сузарди ва ёнарди тек,
Қайғулар офатин куйламагандек.

Йил ҳам ўтди, балки ҳаёт пўлатдек
Кулгу билан ўтиб бўлгандир туйқус.
Аммо қанотларин ёйган бу ўлим
Йиғиб олмагандир уларни ҳануз,
Ҳали кам жойлашган юлдуз, қарағай,
Қорақарағайлар узра бирма-бир,
Қўнғироқнинг сассиз ўйиқчалари
Узра сузиб ўтаётгандир.



* Шеър вазни.