Бадавлат ўсмир ҳақида шеър



Бадавлат ўсмирман, оғирдир менга
Эфисдан келган туғ, шляпамдаги
қизил тасмали пат ва барқут камзул,
мустаҳкам узукдан ажралиб қолиш...

Лабдаги шу мағрур табассум билан,
ёш рицарларга хос юриш, эгарга
чавандоздай чиқиш билан отилиб,
сузётган қайиқдай даҳаним билан,

Ёйдай таранг мушак, мустаҳкам лимфа,
Арфа товуш, нимфа ҳис этиш билан,
Ҳижолар кўзгуси ва Оллоҳ берган —
шу жило, шу сароб, ҳарорат билан!

Қуртлар болаловчи ердан қўрқаман,
қўрқаман эгри ой зарарларидан,
қўрқаман пашшалар эркин базмию,
руҳи гадоларнинг пинҳон шоҳидан!

Камарли қиличим бераман унга,
Камзул, узук ҳамда хиёбон кўли,
ов бурғусини ҳам ва йўлларни ҳам —
навқирон Худога нотаниш бўлган!

Бергум ёш нигоҳим, кўнглим, овозим,
ҳар толаси ўзга жингалак сочим,
ҳатто юрагимни — заҳар болини,
ҳаётимни, кўкни — йўлчи юлдузли.