Муҳими — таъм эмас, тўймоқлик, қаранг...
* * *
Муҳими — таъм эмас, тўймоқлик, қаранг
деб доим уқтириб келгандай фаранг,
тўрт асрдан буён тинмайди бу сас,
такрорланар сира оғиздан тушмай! —
уларнинг бу тахлит сафсаталари
қорни оч одамга асло керакмас!
Тансиқ таомларнинг кам эканига,
шўрваю шовлани кўп еганига
ўрганганлар кўнгли бундан эмас тўқ;
қулдирамас қорнинг очликдан, демак
гўзаллик ҳақида ўйласа бўлар:
қорним тўқ, ғамим йўқ — мендан бахтли йўқ!
Сўзамоллик аро пешқадамдир, ким
оч қолган қорнини, билмасдан тиним
таом-ла тўлдирмоқ бўлса нияти, —
бисотингда борин сочиб беармон,
топган-тутганингни дастурхонга қўй
имкони борича, Рус шеърияти!



