Қиз базми
Катя эри билан ғурурланади,
унинг обрўси бор,
қўли ҳам узун;
Ленанинг ғурури — боласин ёлғиз
ўстирар,
дунёга талаблар қўймас;
Света ғурурланар ўз касби билан
лавозими баланд,
маоши устун;
Таня уйи билан ғурурланади,
яхши жиҳозланган,
ўз дидига мос;
Бошқа аёл билан кетиб юборди
Катянинг обрўйи осмонда эри.
Вақт ўтди, Ленанинг синовда пишган
мард қалбин қадрига
ҳеч кимса етмас.
Света феълига мос келмас ишин
тарк этди —
халатда юрар кун бўйи.
Танянинг уйини қандайдир ғамгин,
умидсиз ёлғизлик тарк этмас.
Саккизинчи мартда ҳар йили улар
қиз базми ўтказар,
Катя пирог, торт,
Лена эса олар сервелат-пишлоқ,
Света — сигаретнинг яхши туридан
ва кайфият учун олади когор,
Таня замонавий мусиқа қўяр,
товуқ, салат билан безатар стол.
— Айтишларича, — гап бошлайди кимдир, —
Қадимги Греция ичра бир орол,
унда амазонка аёллар бўлган,
эркакларни яқин йўлатмаган ва
кимдир бу қонунни билиб ё билмай
бузса, уни ўша заҳоти
ўлдириб қутулган!
Бу тарих уларни жонлантирар ва
кўтариб юборар кайфиятини:
Донишманд греклар ҳақда сўзлашар,
эстрада устаси қўшиғин тинглаб
ва ҳатто ўзлари тушиб рақсга,
муҳокама қилар ёшлар хаттини,
бутерброд, пирог ўчириб ташлар —
байрам бўёғидан айри тушар лаб.
Кўришгунча, Катя, — кўринишинг зўр
хона чироғининг хира нурида!
Хайр, Лена, —
улгур траллейбусга,
уёғи хилват йўл, титрар оёқлар!
Хайр, Света, — ўнгга,
сўлга юрасан,
зулмат хиёбоннинг музли йўлидан!
Хайр, Таня, — кутар ювишинг, тортнинг
қолдиғи-ла қолган идиш-товоқлар!




