Она тилим, мендан нарироқ тургил...


* * *

Она тилим, мендан нарироқ тургил,
кет, яқин келмагин менга бир қадам,
оташ-алангангдан қўрқаман ҳозир,
гарчи оловингда куйиб турсам ҳам.

Ўтхонада шундай ўтирар майит,
деярли тик, қўлин силтаган чоғда
оғзини очади, деярли куйлар.
Менга не бўлмоқда, нелар бўлмоқда?